Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (155-дарс). Бисмиллаҳи аввалаҳу ва охираҳу

18:00 / 08.10.2021 2319 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

569. Ҳузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга таомда ҳозир бўлсак, то Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошламасларидан олдин қўл узатмас эдик. Биз бир марта у зот билан бирга таомга ҳозир бўлдик. Шунда бир жория худди уни биров қуваётгандек шошилиб келди ва таомга қўлини узата бошлади. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уни қўлидан тутдилар. Сўнгра бир аъробий худди уни биров қуваётгандек, шошилиб келди. Шунда у зот уни ҳам қўлидан тутдилар ва: «Албатта, шайтон Аллоҳнинг исми зикр қилинмаган таомни ўзига ҳалол ҳисоблайди. У мана бу жорияни у туфайли ўзига ҳалол қилиб олиш учун келтирди. Шунда мен унинг қўлидан тутдим. Сўнг мана бу аъробийни у туфайли ўзига ҳалол қилиб олиш учун келтирди. Шунда мен унинг ҳам қўлидан тутдим. Жоним қўлида бўлган Зот билан қасамки, албатта, унинг (шайтоннинг) қўли жориянинг қўли билан менинг қўлимга тушди»дедилар».

Муслим ривоят қилган.

 

570. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангиз таом еса, Аллоҳнинг исмини зикр қилсин. Агар аввалида Аллоҳнинг исмини зикр қилишни унутиб қўйса, «Бисмиллаҳи аввалаҳу ва охираҳу» десин», дедилар».

Абу Довуд, Термизий, Ибн Можа, Ибн Ҳиббон ва Ҳоким ривоят қилишган.

571. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деяётганларини эшитибди: «Ўз уйига кираётган киши кириш пайтида ва таоми пайтида Аллоҳни зикр қилса, шайтон: «Сизларга ётоқ ҳам йўқ, кечки таом ҳам йўқ», дейди. У уйига кирсаю, кириш пайтида Аллоҳни зикр қилмаса, шайтон: «Ётоққа эга бўлдингиз», дейди. Агар таоми пайтида Аллоҳни зикр қилмаса, «Ҳам ётоққа, ҳам кечки таомга эга бўлдингиз», дейди».

Муслим ривоят қилган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Барза розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Жулайбиб ансорлардан бўлган кичик жуссали, уйжой ва молмулкка эга бўлмаган камбағал бир киши эди. Пайғамбар давоми...

3223 20:05 / 28.04.2017
.Аврат, инсоннинг уят жойи маъносини билдириб, намоз ўқиганда ўша жойларни тўсиш лозим. Акс ҳолда намоз қабул бўлмайди.Аллоҳ таоло.Эй Одам болалари, ҳар бир масжид давоми...

2911 14:01 / 09.08.2020
Анас розияллоҳу анҳу ривоят қилади Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу бундай деганлар Бадр куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мушриклар томон қарадилар, давоми...

3773 12:07 / 25.11.2018
Ҳазрати Абу Бакр, биринчи халифа.1 У кишининг тўлиқ исмлари Абдуллоҳ2 ибн Абу Қуҳофа Усмон ибн Омир алҚураший атТаймий. У кишининг насаблари Расулуллоҳ соллаллоҳу давоми...

4579 16:53 / 25.05.2018