Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (228-дарс) Неъматни борида қадрига етиш

19:00 / 29.04.2023 1666 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

889. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Рақуб ҳақида нима деб ўйлайсизлар?» дедилар. «Рақуб – фарзанд кўрмайдиган одам», дедик. «Йўқ, рақуб у эмас, балки ўз болаларидан бирортасини тақдим қилмаган», дедилар». (Яъни, бирор сабаб билан боласидан ажраб қолмаган одам. – Тарж. ) «Сизлар паҳлавон деб кимни айтасизлар?» дедилар. «Кимни курашда ҳеч ким йиқита олмаса, ўша одам паҳлавон бўлади-да», дедик. «Йўқ, ундай эмас, у ғазаби чиққанда сабр қиладиган одамдир»,  дедилар».

Муслим ривоят қилган.

890. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ учун одамларнинг энг ёмон кўрилгани ашаддий хусуматчисидир», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

891. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Икки неъмат борки, кўплар уларда алданиб қолишади: булар соғлик ва хотиржамликдир», дедилар».

Бухорий ривоят қилган.

892. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қиёмат куни Аллоҳнинг ҳузурида одамларнинг ёмони иккиюзламачи эканини кўрасан. Анавиларга бир юз билан келади ва манавиларга бошқа юз билан келади», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

893. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Албатта, Аллоҳ таоло: Бандамни икки суюклиси билан (кўзи ожизликка) мубтало қилганимда, у сабр қилса, иккисининг эвазига унга жаннатни берурман, деди». Банданинг икки кўзи ирода қилинмоқда».

Бухорий ривоят қилган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 30 ноябрдаги 03-07/9078-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
603. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг .Фитрат бештадир хатна ҳаром тукларни тозалаш қўлтиқ остидаги давоми...

2478 17:00 / 24.12.2021
547. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Бирингиз бирор аёлга совчи қўймоқчи бўлса, агар унинг давоми...

4796 17:00 / 06.08.2021
Ҳузайфа ва Жобир розияллоҳу анҳумдан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ҳар бир маъруф иш садақадир,, дедилар. Бухорий ва Муслим ривоят давоми...

750 19:00 / 09.06.2023
Оила ҳақида қавлий ҳадисларРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оилавий тутумлари ҳақида сўзлар эканмиз, у зотнинг ушбу мавзуга доир ҳадислари, қарашлари давоми...

3664 20:01 / 28.04.2017