Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (133-дарс). Дунёда нима амал қилгансан?

14:30 / 23.04.2021 2804 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

506. Ҳаким ибн Ҳизом розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сотувчи ва олувчи ажралмагунларича ихтиёрлидир. Агар улар рост гапириб, (молнинг айбини) очиқ айтишса, савдоларида уларга барака берилади. Агар яширишса ва ёлғон гапиришса, савдоларининг баракаси ўчирилади»дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

507. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сотганда, сотиб олганда ва ҳақини талаб қилганда карамли бўлган одамга Аллоҳ раҳм қилсин»дедилар».

Бухорий ривоят қилган.

508. Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«У қуйидагиларни айтди: «Аллоҳнинг ҳузурига бандаларидан Аллоҳ мол берган бир банда келтирилди. Шунда унга: «Дунёда нима амал қилгансан?» деди. «Ва Аллоҳдан гап яширмаслар», деди. «Эй Роббим! Менга молингни бердинг. Одамлар билан савдо қилар эдим. Хулқимда ўтиб юбориш бор эди. Камбағалга муҳлат берар, бойга осонлаштирар эдим», деди. Аллоҳ таоло: «Бу ишга Мен сендан ҳақлиман. Бандамни кечиб юборинглар», деди». Шунда Уқба ибн Омир Жуҳаний ва Абу Масъуд Ансорий: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оғизларидан худди шундай эшитганмиз», дейишди.

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Саййидимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазратларининг сийрати шарифларини ўрганиш ҳар бир мўмини комил учун вожибдир. Пайғамбаримиз алайҳиссалоту давоми...

134027 18:40 / 29.04.2017
Йигирма биринчи суннатАбу Самҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Қиз боланинг пешоби теккан нарса ювилади. Ўғил боланинг давоми...

3752 16:00 / 28.06.2019
897. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб .Эй Аллоҳнинг Расули Одамлар ичида ким давоми...

1349 19:00 / 13.05.2023
755. Наввос ибн Самъон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан яхшилик ва ёмонлик ҳақида сўрадим. Шунда у зот .Яхшилик гўзал давоми...

2064 19:00 / 12.08.2022