Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (67-дарс). Бас, Аллоҳнинг зиммасини бузманг!

14:00 / 10.01.2020 3627 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

313. Жундаб ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Ким бомдод намозини ўқиса, у Аллоҳнинг зиммасидадир. Демак, Аллоҳ сиздан зинҳор ўз зиммасидаги нарсадан бирор нарсани талаб қилиб қолмасин, яна уни идрок қилиб, жаҳаннам оловига юзтубан отмасин».

Муслим ривоят қилган.

Бошқа ривоятда: «Бас, Аллоҳнинг зиммасини бузманг», дейилган.

Термизий ривоят қилган.

 

314. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Ичингизда кечаси бир хил фаришталар, кундузи бир хил фаришталар алмашиб туришади. Улар бомдод намозида ва аср намозида жамланиб турадилар. Сўнгра ичингизда тунаганлар кўтарилишади. Шунда Роббилари Ўзи билиб турса ҳам улардан: «Бандаларимни қай ҳолда тарк қилдингиз?» деб сўрайди. Улар: «Уларни намоз ўқиётган ҳолларида тарк қилдик. Улар ҳузурига борганимизда ҳам намоз ўқиётган эканлар», дейишади».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

 

315. Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким икки салқин(даги намозни – бомдод ва хуфтон)ни ўқиса, жаннатга киради», деганлар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
528. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким бир мусулмон кишининг молини ноҳақ равишда олиш учун қасам давоми...

2120 19:30 / 18.06.2021
. . .Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Қавмларга нима бўлганки, намозда кўзларини осмонга қараб давоми...

3949 13:00 / 13.12.2020
882. Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Аллоҳ хоҳласа ва фалончи хоҳласа, деманглар, балки .Аллоҳ хоҳласа, сўнгра фалончи давоми...

1823 19:00 / 14.04.2023
864. Абу Зарр Ғифорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Уч тоифага Аллоҳ Қиёмат куни гапирмайди, назар солмайди ва покламайди. давоми...

1658 19:00 / 17.03.2023