Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Набий алайҳиссаллом етти аъзо билан сажда қилишга амр қилиндилар | Сийрат дарслари (259-дарс)

19:00 / 08.12.2023 1297 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

327. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз бошласалар: «Субҳанакаллаҳумма ва биҳамдика ва табарокасмука ва таъала жаддука ва лаа илааҳа ғойрука», дер эдилар».

Абу Довуд, Термизий, Ибн Можа ва Ибн Хузайма ривоят қилишган.

328. Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Китобнинг Фотиҳасини қироат қилмаса, унинг намози (намоз) бўлмайди», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

(Ҳанафий мазҳабида имомга иқтидо қилувчи – муқтадий Фотиҳа сураси ўқимаслигининг афзаллиги шаръий ҳукм сифатида қабул қилинган. Уларнинг ўз далиллари бор. Бу ҳадисдаги ҳукмни эса, Шофеъий мазҳаби олган. – Тарж.)

329. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Имом «омин» деганида сизлар ҳам «омин» денглар. Чунки кимнинг «омин»и фаришталарнинг «омин»ига мувофиқ келса, унинг ўтган гуноҳлари мағфират қилинади», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

330. Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам пешинда «Вал-Лайли иза яғша»ни қироат қилар эдилар. Асрда ҳам шунга ўхшаш қироат қилар эдилар. Бомдодда эса, ундан узун қироат қилар эдилар».

Муслим ривоят қилган.

331. Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хуфтон намозида «Ваш-Шамси ваз-зуҳа»ни ва шунга ўхшаш сураларни қироат қилар эдилар».

Термизий ва Насоий ривоят қилишган.

332. Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саждалари, икки сажда орасида (ўтиришлари) ва рукуъдан (бош) кўтарганлари – тик туриш ва ўтиришдан бошқаси – деярли бир-бирига яқин эди».

Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насоий ривоят қилишган.

333. Аббос ибн Саҳлдан ривоят қилинади:

«Абу Ҳумайд, Абу Усайд, Саҳл ибн Саъд ва Муҳаммад ибн Маслама тўпланишиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намозларини эслашди. Шунда Абу Ҳумайд айтди: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намозларини энг яхши билувчингизман. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рукуъ қилсалар, икки тиззаларини икки қўллари билан яхшилаб ушлар эдилар. Икки қўлларини камонга ўхшатиб эгар ва икки биқинларидан қочирар эдилар».

Термизий ривоят қилган.

334. Абу Ҳумайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ерга йиқилиб сажда қилсалар, билакларини биқинларидан узоқ қилар ва оёқ панжаларини очар эдилар».

Насоий ривоят қилган.

335. Абу Ҳумайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам сажда қилганларида бурун ва пешоналарини ерга теккизар эдилар. Қўлларини биқинларидан узоқлаштирар эдилар. Кафтларини елкаларига тўғрилар эдилар».

Термизий ривоят қилган.

336. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам етти аъзо билан сажда қилишга амр қилиндилар – кийим ва сочни йиғиштирмасдан – «пешона, икки қўл, икки тизза ва икки оёқнинг учлари билан».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

Бошқа ривоятда шундай келган:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Қуйидагилар билан сажда қилишга буюрилдик....»

Бухорий ривоят қилган.

Ва бошқасида шундай дейилган:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Етти аъзо билан сажда қилишга буюрилдим; «Пешона билан, – деб қўллари билан бурунларига ишора қилдилар, – икки қўл, икки тизза ва икки оёқнинг учлари билан, кийим ва сочни йиғиштирмаслигимга», дедилар».

Бухорий ривоят қилган.

337. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рукуъ ва саждаларида: «Суббуҳун, Қуддусун Роббул малаикати вар-Руҳ», дер эдилар».

Муслим ривоят қилган.

Изоҳ: Суббуҳун – Аллоҳ таолонинг исмларидан бўлиб, «нуқсонлардан пок» маъносини билдиради.

Қуддус исми эса, «покланган» маъносини билдиради.

Ар-Руҳдан мурод, Жаброил алайҳиссаломдир.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 30 ноябрдаги 03-07/9078-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
277. Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга амр қилдилар ва мен у киши учун яҳудийларнинг ёзувини ndash бошқа давоми...

3790 14:35 / 18.10.2019
792. Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Бир одам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб .Ассалому алайкум,, деди. У зот алик олдилар. давоми...

1760 00:00 / 26.11.2022
. .Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Қалам уч тоифа дан кўтарилган уйқудагидан, токи уйғонгунича, ёш давоми...

2903 13:30 / 05.07.2020
704. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Бир киши .Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳнинг наздида энг катта гуноҳ қайси, деб сўради. .У сени яратган бўлсада, Унга давоми...

2849 20:00 / 22.04.2022