Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (95-дарс). Икки қийрот нимадир?

13:36 / 24.07.2020 3274 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

389. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жанозага намоз ўқилгунча ҳозир бўлса, унга бир қийрот савоб, ким дафн қилингунча ҳозир бўлса, унга икки қийрот савоб»дедилар». «Икки қийрот нимадир?» дейишди. «Икки улкан тоққа ўхшаш нарса»дедилар».

Ибн Шиҳоб айтади: «Солим ибн Абдуллоҳ ибн Умар айтди: «Ибн Умар жанозага намоз ўқиб, қайтиб кетар эди. Унга Абу Ҳурайранинг ҳадиси етганда: «Батаҳқиқ, кўплаб қийротларни зое қилибмиз», деди».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

390. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жанозани тезлатинглар. Агар аҳли солиҳ бўлса, яхши, уни (яхшиликка) тақдим қиласизлар. Агар ундан бошқача бўлса, ёмон, уни елкангиздан (тезроқ) қўясиз»дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

391. Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жаноза (тобутга) қўйилиб, уни эркаклар елкаларига кўтарганларида, агар у аҳли солиҳ бўлса, «Мени тезроқ олиб боринглар», дейди. Агар у аҳли солиҳ бўлмаса, «Вой шўрим қурсин, қаёққа олиб кетяпсизлар?» дейди. Унинг овозини инсондан бошқа ҳамма нарса эшитади. Агар у эшитганида, албатта ҳушидан кетар эди»дедилар».

Бухорий ривоят қилган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир латталари бўлиб, таҳоратдан кейин артинар эдилар,. Икковини Термизий ривоят давоми...

29729 17:05 / 27.10.2019
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Жоним қўлида бўлган Зот ила қасамки, мўмин бўлмагунингизча, жаннатга кирмассиз. давоми...

6353 19:16 / 23.11.2018
Йигирма тўртинчи суннат Маймуна розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ёққа тушган сичқон ҳақида сўралди. У зот соллаллоҳу давоми...

3558 20:00 / 22.07.2019
614. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деяётганларини эшитдим .Ҳар бирингиз мутасаддидир давоми...

2681 17:32 / 14.01.2022