Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (143-дарс). Лаа илааҳа иллаллоҳ

17:00 / 02.07.2021 2444 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

533. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қасам – уни ичишни талаб қилувчининг ниятига боғлиқдир»дедилар».

Муслим ривоят қилган.

Бошқа ривоятда: «Сенинг қасаминг соҳибингнинг тасдиқ қилишига боғлиқдир», дейилган.

Муслим ривоят қилган.

534. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Аллоҳ сизларни беҳуда қасамларингиз туфайли муохаза қилмайди» деган оят бировнинг «Йўқ! Валлоҳи!» ва «Ҳа! Валлоҳи!» каби гапи ҳақида нозил қилинган».

Бухорий ривоят қилган.

535. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким қасамида «Лот ила қасам, Уззо ила қасам» деса, «Лаа илааҳа иллаллоҳ», десин. Ким ўз соҳибига «Кел, сен билан қимор ўйнайман» деса, садақа қилсин»дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

Лот ва Уззо – араб мушрикларининг катта бутлари.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. .Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким ҳайзли аёлга яқинлик қилса ёки аёл кишининг орқасидан давоми...

4886 14:30 / 15.03.2020
399. Абул Ҳайяж Асадий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Алий ибн Абу Толиб менга .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мени юборган нарсага сени юборайми давоми...

643 19:00 / 05 апрель
Мажлисга кирган одам икки кишининг орасига фақатгина уларнинг рухсати билан ўтириши мумкин.Чунки мазкур икки кишининг ўзаро муҳаббати, сирли гапи ёки давоми...

3427 13:02 / 05.02.2019
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам энг саховатли зот эдилар. У кишининг саховати олдида бошқа саховатлар ип эша олмас эди.Анас розияллоҳу анҳудан ривоят давоми...

3004 20:03 / 28.04.2017