Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Намоз кўз қувончимга айлантирилди | Сийрат дарслари (255-дарс)

19:00 / 10.11.2023 1179 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

308. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида эдим. Бир одам келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, мен ҳаддга (зино жазосига) лойиқ иш қилдим. Уни менга жорий қилинг», деди.

У зот ундан бунинг нима эканини сўрамадилар. Намоз вақти бўлди. Ҳалиги одам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга намоз ўқиди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозни ўқиб бўлганларидан сўнг, у ўрнидан туриб: «Эй Аллоҳнинг Расули, мен ҳаддга лойиқ иш қилдим, менга Аллоҳнинг ҳукмини жорий этинг», деди. «Биз билан намоз ўқидингми?» дедилар. «Ҳа», деди. «Батаҳқиқ, Аллоҳ сенинг гуноҳингни мағфират қилди ёки ҳаддингни», дедилар.

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

309. Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг айтганларини эшитдим: «Роббингни тоғ чўққисидаги қўйчивон ажаблантиради. Азон айтиб намоз ўқийди. Шунда Аллоҳ азза ва жалла: «Бу бандамга назар солинглар. Азон айтади ва намоз ўқийди. Мендан қўрқади. Батаҳқиқ, бандамни мағфират қилдим ва жаннатга киритдим», дейди».

Абу Довуд, Насоий ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишган.

310. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Менга аёллар ва хушбўйлик маҳбуб қилинди ва намоз кўз қувончимга айлантирилди».

Насоий ва Ҳоким ривоят қилишган.

311. Робиъйа ибн Каъб Асламий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга тунаган эдим. У зотга таҳорат сувлари ва бошқа ҳожатлари тушадиган нарсаларини келтирдим. У зот: «Сўра», дедилар. «Жаннатда сизга рафиқ бўлишни сўрайман», дедим. «Бундан бошқани эмасми?» дедилар. «Шунинг ўзини», дедим. «Ундай бўлса, ўзинг учун кўп сажда билан менга ёрдамлаш», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

312. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Беш вақт намоз, жумадан жумагача ва Рамазондан Рамазонгача (бўлган ушбу ибодатлар) ўз ораларидаги (гуноҳ)ларга каффоротдир, модомики кабира гуноҳлардан тийилинган бўлса», дедилар.

Муслим ривоят қилган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 30 ноябрдаги 03-07/9078-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
446. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким рўзадор бўлсаю, унга қайт ғолиб келса, қазо қилиш вожиб эмас. Агар ўзи давоми...

3442 13:00 / 11.12.2020
141. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз аёлларидан бирининг ҳузурида эдилар. Мўминларнинг оналаридан бири бир давоми...

5325 21:00 / 15.02.2019
ҚАБАСОТУН МИН ҲАЁТИР РАСУЛ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётларини ўрганиш 14қисм АЛЛОҲ УЧУН МУҲАББАТ давоми.Агар ер юзидаги ҳамма нарсани сарф қилсанг давоми...

4812 19:22 / 19.04.2017
276. Абу Умома Боҳилий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бири обид, бошқаси олим икки киши зикр қилинди. Шунда Расулуллоҳ давоми...

1070 19:00 / 15.09.2023