Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (140-дарс). Аллоҳга рўбарў бўладиган кунни ёдда тут!

19:00 / 11.06.2021 2996 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

526. Жуҳайналик аёл Қутайла розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга бир яҳудий келиб: «Сизлар тенгдош қиласизлар, сизлар ширк келтирасизлар, «Машааллоҳу ва шеъта» дейсизлар, «Вал Каъбати» дейсизлар», деди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга (саҳобаларга) қачон онт ичмоқчи бўлишса: «Ва Роббил Каъбати!» дейишни ва «Машааллоҳу, сумма шеъта» дейишни амр қилдилар».

Насоий ва Ҳоким ривоят қилишган.

«Машааллоҳу ва шеъта» – Аллоҳ ва сен истасанг.

«Вал Каъбати» – Каъба билан қасам.

«Ва Роббил Каъбати!» – Каъбанинг Робби ила қасам.

«Машааллоҳу, сумма шеъта» – Аллоҳ ва сўнгра сен истасанг.

527. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Умарнинг бир гуруҳ отлиқлар ичида отаси ила қасам ичаётганини билиб қолдилар. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга: «Огоҳ бўлинглар! Аллоҳ сизларни оталарингиз ила қасам ичишдан қайтаради! Ким қасам ичадиган бўлса, Аллоҳ ила қасам ичсин, бўлмаса, жим турсин», деб нидо қилдилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

528. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир мусулмон кишининг молини ноҳақ равишда олиш учун қасам ичса, Аллоҳга рўбарў бўлганда У зот ундан ғазабланган ҳолда бўлади»дедилар.

Абдуллоҳ айтади: «Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга ўшанинг тасдиғини Аллоҳнинг Китобидан қироат қилдилар: «Албатта, Аллоҳнинг аҳдини ва қасамларини озгина баҳога сотадиганларга, ана ўшаларга, охиратда асло насиба йўқдир».

Муслим ривоят қилган.

 Бошқа ривоятда шундай келган: «Сўнгра Ашъас ибн Қайс олдимизга чиқди ва: «Абу Абдурроҳман сизларга нимани айтиб беряпти?» деди. Биз унга айтдик. Шунда у: «Рост айтибди. Аллоҳга қасамки, бу мен ҳақимда нозил бўлган. Мен билан бир киши орамизда қудуқ бўйича хусумат бор эди. Талашиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бордик. Шунда Расулуллоҳ: «Сенинг икки гувоҳинг ёки унинг қасами»дедилар. «Агар бундай бўлса, у қасам ичаверади, парво қилмайди», дедим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир молга эришиш учун ёлғон қасам ичса, Аллоҳга рўбарў бўлганда У зот ундан ғазабланган ҳолда бўлади»дедилар. Сўнг Аллоҳ бунинг тасдиғини нозил қилди. Сўнгра ушбу оятни қироат қилди: «Албатта, Аллоҳнинг аҳдини ва қасамларини озгина баҳога сотадиганларга...»

Бухорий ривоят қилган.

 

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Йигирма биринчи суннатАбу Самҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Қиз боланинг пешоби теккан нарса ювилади. Ўғил боланинг давоми...

3752 16:00 / 28.06.2019
449. Абу Қатода Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Аллоҳдан умид қиламанки, Арафа кунининг рўзаси ундан олдинги йилнинг давоми...

2334 13:00 / 18.12.2020
245. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан .Исломнинг нимаси қайси амали яхшироқ, деб сўради. давоми...

4216 16:00 / 30.08.2019
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг болаларга муомалалари 116. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади..Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам давоми...

5663 15:10 / 18.01.2019