Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Аллоҳ сенга унинг ҳаммасини жамлади | Сийрат дарслари (269-дарс)

19:00 / 17 февраль 880 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

372. Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир одам бор эди, мен ундан кўра (уйи) масжиддан узоқроқ кишини билмайман. У намозга бехато келарди. Шунда унга: «Агар эшак сотиб олсанг, кечалари ва иссиқларда минардинг», деб айтилди ёки айтдим. «Уйим масжиднинг ёнида бўлиши мени хурсанд қилмайди. Масжидга юришим ва аҳлимга қайтиб боргандаги қайтишим ёзилишини истайман», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Батаҳқиқ,», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

373. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Масжид атрофидаги ерлар бўшаб қолди. Бану Салама масжид яқинига кўчиб ўтмоқчи бўлди. Бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга етиб келди.  Шунда у зот уларга «Менга етиб келишича, сизлар масжид яқинига кўчиб ўтишни хоҳлаётган экансизлар». «Ҳа, эй Аллоҳнинг Расули, шуни хоҳладик». Шунда у зот «Эй Бану Салама, ҳовлиларингизда қолинглар, изларингиз(га савоб) ёзилади, ҳовлиларингизда қолинглар, изларингиз(га савоб) ёзилади», дедилар»

Муслим ривоят қилган.

374. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Эртага Аллоҳга мусулмон ҳолида рўбарў бўлиш кимни хурсанд қилса, намозларни уларга нидо қилинадиган жойда муҳофаза қилсин. Албатта, Аллоҳ таоло Набийингизга ҳидоят суннатларини шариат қилгандир. Албатта, улар ҳидоят суннатларидандир. Агар сизлар манави уйида қолган каби уйингизда намоз ўқисангиз, Набийингизнинг суннатини тарк қилган бўласиз. Агар Набийингизнинг суннатини тарк қилсангиз, залолатга кетган бўласиз. Қай бир киши яхшилаб таҳорат қилса, сўнгра масжидлардан бирини қасд қилса, албатта, Аллоҳ таоло ҳар босган қадами учун унга бир яхшилик ёзади, бир даражасини кўтаради ва бир хатосини ўчиради. Бизнинг билишимизча, улардан мунофиқлиги очиқ-ойдин мунофиққина орқада қолади. Бир кишини икки киши суяб олиб келиб, сафга турғазган ҳоллари ҳам бўлган».

Муслим ривоят қилган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 30 ноябрдаги 03-07/9078-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Баъзи уламолар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратлари ва сифатлари борасида келган ривоятлар асосида у зотнинг гўзал ахлоқларини қисқа иборалар давоми...

3420 19:52 / 28.04.2017
330. Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам пешинда .ВалЛайли иза яғша,ни қироат қилар эдилар. Асрда ҳам шунга ўхшаш давоми...

4243 13:40 / 21.02.2020
.Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Банданинг Роббисига энг яқин пайти у сажда қилганидадир. Бас, дуони давоми...

3399 13:00 / 08.11.2020
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Намозингиз ила қуёшнинг чиқишини ҳам, ботишини ҳам намоз вақти қилиб олманглар. давоми...

2211 11:00 / 28.06.2020