Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (106-дарс). Зиқналикдан сақланинг!

13:37 / 16.10.2020 2380 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

420. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай хутба қилдилар: «Зиқналикдан сақланинг! Албатта, сиздан аввал ўтганлар зиқналик туфайли ҳалок бўлишган. Уларни бахилликка амр қилди, бахиллик қилишди. Уларни алоқаларни узишга амр қилди, алоқаларни узишди. Уларни фожирликка амр қилди, фожирлик қилишди».

Абу Довуд, Ибн Ҳиббон ва Ҳоким ривоят қилишган.

 

421. Ҳориса ибн Ваҳб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидагиларни айтганларини эшитдим: «Садақа қилинглар. Бир киши садақасини олиб борса, уни берилган одам: «Агар кеча келганингда қабул қилар эдим. Энди эса, менинг унга ҳожатим йўқ», дейди. Уни қабул қиладиган кимсани топмайди».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

 

422. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам минбарда туриб садақани, иффатни ва тиланчиликни зикр қилдилар: «Устки қўл пастки қўлдан яхшидир. Устки қўл нафақа қилувчи, пастки қўл сўровчи»дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шунда Аллоҳ таоло у зотнинг ҳузурларига тоғ фариштасини юборди. У келиб, икки тоғни бирбирига қўшиб юбориш ила аҳли Тоифни ҳалок қилишга изн сўради. Лекин Аллоҳ давоми...

4180 16:39 / 30.12.2017
593. Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг юзлари жароҳатланди. Тўртинчи тишлари синдирилди. Бошларидаги давоми...

2776 19:00 / 03.12.2021
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳивасалламни кўришга бўлган иштиёқ Мавлид ойи ndash Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таваллуд ойлари. Бу ой барча давоми...

3590 20:08 / 28.04.2017
761. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кечаси унинг ҳузуридан чиқдилар. Шунда рашким келди. Сўнгра у зот келдилар ва давоми...

2604 19:00 / 26.08.2022