Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (44-дарс)

16:20 / 11.08.2019 5173 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

227. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким «Лаа илааҳа иллаллоҳу» десаю, қалбида арпа донаси вазнича иймони бўлса, дўзахдан чиқади. Ким «Лаа илааҳа иллаллоҳу» десаю, қалбида буғдой дони вазнича иймони бўлса, дўзахдан чиқади. Ким «Лаа илааҳа иллаллоҳу» десаю, қалбида зарра вазнича иймони бўлса, дўзахдан чиқади», дедилар».

Бухорий ривоят қилган.

* * *

228. Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Банда Исломга кирса ва Исломи гўзал бўлса, Аллоҳ унга ҳар бир касб қилган яхшилигини ёзади ҳамда ҳар бир касб қилган ёмонлигини ўчиради. Ундан кейин қилганига яраша бўлади. Бир яхшилик ўн мисличадан то етти юз мартагача кўпайтирилади. Ёмонлик эса, Аллоҳ азза ва жалла ўтиб юбормаса, ўз мислича бўлади».

Насоий ривоят қилган.

* * *

229. Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ортларига мингашиб борар эдим. Мен билан у зотнинг орамизда эгарнинг орқаси бор эди, холос. У зот: «Эй Муоз ибн Жабал», дедилар. «Лаббайка, эй Расулаллоҳ ва саъдайка!» дедим. Кейин бироз юриб туриб: «Эй Муоз ибн Жабал», дедилар. «Лаббайка, эй Расулаллоҳ ва саъдайка!» дедим. Кейин бироз юриб туриб: «Эй Муоз ибн Жабал», дедилар. «Лаббайка, эй Расулаллоҳ ва саъдайка!» дедим. «Аллоҳнинг бандаларидаги ҳаққи нималигини биласанми?» дедилар. «Аллоҳ ва Унинг Расули билувчилардир», дедим. «Албатта, Аллоҳнинг бандаларидаги ҳаққи уларнинг Аллоҳга ибодат қилишлари, Унга бирор нарсани ширк келтирмасликларидир», дедилар. Кейин бироз юриб туриб: «Эй Муоз ибн Жабал», дедилар. «Лаббайка, эй Расулаллоҳ ва саъдайка!» дедим. «Ўшанга амал қилсалар, бандаларнинг Аллоҳдаги ҳаққи нималигини биласанми?» дедилар. «Аллоҳ ва Унинг Расули билувчилардир», дедим. «Уларни азобламаслигидир», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

230. Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Банда тўрт нарсага иймон келтирмагунича мўмин бўла олмайди: албатта, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига ва албатта, мен Аллоҳнинг Расулиману, У зот мени ҳақ ила юборганига шаҳодат беради; ўлимга иймон келтиради; ўлгандан кейин қайта тирилишга иймон келтиради; қадарга иймон келтиради», дедилар».

Термизий, Ибн Можа, Ибн Ҳиббон ва Ҳоким ривоят қилишган.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Муҳаммад ибн Исҳоқнинг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратлари ҳақидаги китобида қуйидагилар келтирилади«Сўнгра Маккада турганларида давоми...

3375 16:16 / 23.12.2017
. .Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Албатта, ҳар бир тук толаси остида жунублик бор. Бас, сочни ювинг давоми...

3339 17:07 / 23.02.2020
263. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Эй Аллоҳнинг Расули, Қиёмат куни сизнинг шафоатингиздан энг саодатманд бўладиган ким, дедим. .Эй Абу Ҳурайра, давоми...

1248 19:00 / 19.08.2023
1. Намознинг биринчи ташаҳҳудида.2. Намознинг охирги ташаҳҳудида.3. Жаноза намозининг иккинчи такбиридан кейин.4. Ийд, Жумъа намозлари хутбасида ва бошқа давоми...

4840 17:29 / 30.03.2018