Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (109-дарс). Ўзингиз суйган нарсадан нафақа қилмагунингизча, ҳаргиз яхшиликка эриша олмайсиз

13:00 / 06.11.2020 2510 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

429. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Абу Толҳа Мадинада ансорийлар ичида энг бой одам эди. Молу мулкининг ичида Байруҳо номли боғ энг севимлиси эди. Бу боғ масжиднинг тўғрисида эди. Расулуллоҳ алайҳиссолату вассалом ундаги ширин сувдан ичардилар. «Ўзингиз суйган нарсадан нафақа қилмагунингизча, ҳаргиз яхшиликка эриша олмайсиз» ояти нозил бўлганда Абу Толҳа: «Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳ: «Ўзингиз суйган нарсадан нафақа қилмагунингизча, ҳаргиз яхшиликка эриша олмайсиз», демоқда, молу мулким ичида мен учун энг севимлиси Байруҳодир. Уни Аллоҳнинг йўлида садақа қилдим. Унинг яхшилигидан ва Аллоҳнинг ҳузуридаги савобидан умидворман. Эй Аллоҳнинг Расули, шуни сизга бердим, Аллоҳ кўрсатган жойга ишлатинг», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Яхши, яхши, буфойда берувчи мулк, буфойда берувчи мулк. Мен уни қариндошларинг фойдасига ишлатсанг, дейман»дедилар. Абу Толҳа: «Худди шундай қиламан, Эй Аллоҳнинг Расули», деди. Сўнгра Абу Толҳа уни қариндошлари ва амакисининг ўғиллари фойдасига тайин қилди».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

430. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир аёл уйидаги таомдан исроф қилмай инфоқ қилса, унга инфоқ қилган нарсаси туфайли ажр бўлади. Унинг эрига эса, касб қилгани туфайли ажр бўлади. Хазиначига ҳам ўшанинг мислича (ажр) бўлур. Баъзилари баъзиларининг ажридан ҳеч нарсани ноқис қилмаслар»дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

431. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Саъд ибн Убоданинг онаси у йўқлигида вафот этди. Шунда у: «Эй Аллоҳнинг Расули, онам менинг йўқлигимда вафот этди. Агар унинг номидан бирор нарса садақа қилсам, унга манфаати бўладими?» деди. «Ҳа»дедилар у зот. «Сизни гувоҳ қилиб айтаманки, мевали боғим унинг номидан садақа бўлсин», деди».

Бухорий ривоят қилган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. ,. Абул Ҳайсамдан ривоят қилинади .Уқба ибн Омирнинг олдига бир қавм келиб .Бизнинг қўшниларимиз ичишади, у қилишади, бу қилишади, шуни давоми...

4000 11:35 / 03.01.2019
127. Маърур ибн Сувайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Абу Заррни кўрсам, ўзи ҳам, қули ҳам бир хил либос кийиб олишибди. Абу Заррдан бу ҳақда сўрадим. У давоми...

5465 13:10 / 02.02.2019
. .Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон жунуб бўлсалару, ейиш ёки ухлашни ирода қилсалар, намозга таҳорат давоми...

2799 03:44 / 01.03.2020
. ,.Ваҳб ибн Кайсондан ривоят қилинади.Ибн Умар чўпон ва қўйларни қақроқ ерда кўрди. Ундан яхши жойни кўриб.Эй шўринг қурғур, ҳой чўпон Уларни бу давоми...

3733 09:48 / 11.12.2018