Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Ёлғоннинг хатари | Сийрат дарслари (247-дарс)

19:00 / 15.09.2023 1089 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

276. Абу Умома Боҳилий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бири обид, бошқаси олим икки киши зикр қилинди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Олимнинг обиддан афзаллиги худди менинг энг кичигингиздан афзаллигимга ўхшайди», дедилар.

Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Аллоҳ, Унинг фаришталари, осмонлару ернинг аҳли, ҳаттоки уясидаги чумоли ва балиқ ҳам одамларга яхшиликни ўргатувчига салавот айтадилар», дедилар».

Термизий ривоят қилган.

277. Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга амр қилдилар ва мен у киши учун яҳудийларнинг ёзувини – бошқа ривоятда: сурёнчани – ўргандим. Шунда у зот: «Мен яҳудларга мактубимни ишонмайман», дедилар. Мен ярим ой ўтмай у тилни яхшилаб ўрганиб олдим. У зот уларга мактуб ёзсалар, мен ёзар эдим. Улар у зотга ёзишса, мен ўқиб берар эдим».

Абу Довуд, Термизий ва Ҳоким ривоят қилишган.

278. Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Менга нисбатан ёлғон тўқиманглар. Ким менга нисбатан ёлғон тўқиса, албатта дўзахга киради».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

279. Самура ибн Жундаб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Ким номимдан ёлғонлиги кўриниб турган ҳадисни айтса, у ёлғончиларнинг биридир».

Муслим ривоят қилган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 30 ноябрдаги 03-07/9078-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
395. Ҳишом ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Уҳуд куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга шикоят қилиб .Эй Аллоҳнинг Расули, бизга ҳар бир одамга давоми...

820 19:00 / 29 март
Муҳаммад алайҳиссалом Пайғамбар бўлиб келганларидан кейин, Ислом таълимотлари туфайли олам худди обҳаво ўзгаргандек бутунлай ўзгариб кетди. Инсоният давоми...

3854 16:00 / 28.04.2017
Ҳижратдан аввалги 13 йил, рабиъул аввал ойи мил. 610 йил февраль Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қамарий 40 ёш шамсий 38 ёшу тўққиз ойлик бўлганларида рост давоми...

2079 16:30 / 10.10.2021
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Намознинг аввалги вақти Аллоҳнинг розилигидир. Охирги вақти Аллоҳнинг афвидир,, давоми...

3053 19:18 / 31.05.2020