Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (165-дарс) Фитрат

17:00 / 24.12.2021 2495 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

603. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Фитрат бештадир: хатна; ҳаром тукларни тозалаш; қўлтиқ (остидаги мўй)ни юлиш; мўйлабни қирқиш; тирноқларни олиш»деяётганларини эшитдим».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

 

«Фитрат» сўзи бу ўринда «анбиёлардан суннат бўлиб келаётган покланиш» маъносини билдиради.

604. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Биз учун мўйлабни қайчилаш, тирноқларни қисқартиш, қўлтиқ (остидаги мўйлар)ни юлиш ва қовуқни қиришни қирқ кечадан кўпга қолдирмаслигимизга муддат белгиланган».

Муслим ривоят қилган.

605. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ўзига бино қўйиб кийимини судраб юрса, Қиёмат куни Аллоҳ унга назар солмайди»дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, кийимимнинг бир тарафини ушлаб юрмасам,  бўшаб, осилиб қолаверади», деди Абу Бакр. «Сен буни ўзингга бино қўйиб қилмайсан-ку!»дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

606. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким манманлик билан кийимини судраб юрса, Қиёмат куни Аллоҳ унга назар солмайди»дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

 

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
345. Алий ибн Абдурроҳман Муовиййидан ривоят қилинади.Абдуллоҳ ибн Умар менинг намозда майда тошларни ўйнаётганимни кўрди. Намозни тугатганда мени бундан қайтарди давоми...

2021 13:47 / 27.03.2020
84. Жобир розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам олдимга хачир ҳам, ажамий от ҳам минмай келдилар,.Бухорий ривоят қилган. 85. Анас давоми...

5617 15:00 / 22.12.2018
413. Зайнаб бинт Абу Саламадан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жуфти ҳалоллари Умму Ҳабибанинг олдига кирдим. Ўшанда унинг отаси Абу Суфён давоми...

2215 13:02 / 18.09.2020
. .Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жунубликдан ғусл қилсалар, аввал икки қўлларини давоми...

3506 17:03 / 09.02.2020