1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (234-дарс) Ҳар бир маъруф иш садақадир

19:00 / 09.06.2023 748 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳузайфа ва Жобир розияллоҳу анҳумдан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир маъруф иш садақадир», дедилар.

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

914. Адий ибн Ҳотим розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Аллоҳ сизлардан ҳар бирингиз билан албатта орада таржимонсиз гаплашади. Шунда у (банда) ўнг томонига назар солади ва ўзи қилган нарсадан бошқани кўрмайди. Чап томонига назар солади ва ўзи қилган нарсадан бошқани кўрмайди. Олдига назар солади ва юзининг рўбарўсида фақат оловни кўради. Демак,  яримта хурмо билан бўлса ҳам, дўзахдан сақланинг».

Бошқа ривоятда:

«Ким топмаса, бир оғиз ширин сўз билан бўлса ҳам», дейилган.

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

915. Умму Кулсум бинт Уқба розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Одамлар орасини ислоҳ қилган ёлғончи эмас, у яхшиликни етказади ёки яхшиликни айтади», деганларини эшитган.

Бухорий ривоят қилган.

916. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимга бир ато берилсаю, топса, унга яраша қайтарсин, топмаса, мақтов айтсин. Ким мақтов айтса, ҳақиқатан шукр қилибди. Ким беркитса, ҳақиқатан куфрони неъмат қилибди. Ким ўзига берилмаган нарсани «берилди» деса, худди иккита ёлғон кийим кийгандек бўлади», дедилар».

Абу Довуд, Термизий ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишган.

917. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Одамларга ташаккур айтмаган (кимса) Аллоҳга ҳам шукр қилмайди», дедилар».

Абу Довуд, Термизий ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишган.

918. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келганларида муҳожирлар у зотнинг ҳузурларига келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, биз ораларига келган қавм каби, яъни моли кўп бўлса, сарфлайдиган ва моли оз бўлса, гўзал муомала қиладиган қавмни кўрмаганмиз. Маишатимизни етарли қилиб қўйишяпти, фароғатга бизни шерик қилишяпти. Ажрнинг ҳаммасини булар эгаллаб олишмаса эди?» дейишди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Йўғ-э, уларга ташаккур айтиб, ҳақларига дуо қилиб турсангиз, ундай бўлмайди», дедилар».

Абу Довуд, Термизий ва Ҳоким ривоят қилишган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 30 ноябрдаги 03-07/9078-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
293. Уқба ибн Омир Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Биз туя боқар эдик. Навбатим келганда уларни кечаси яйловга олиб бордим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

4233 14:00 / 15.11.2019
777. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Бир киши .Эй Аллоҳнинг Расули, менинг қариндошларим бор. Мен уларга силаи раҳм қиламан, улар уни кесишади. Мен давоми...

1453 00:21 / 29.10.2022
Жобир розияллоҳу анҳудан Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намозлари вақти ҳақида сўралди..Бас, у киши.У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам Пешинни қуёш қиздирган давоми...

2319 11:00 / 10.05.2020
255Бу тарихда ҳикматли, турмуш бўлди саодат,Қайси аёл эр учун, борин қилди иноят,Садоқатда ягона, хонимдан кўпривоят,Хадичани Росулга, иноятқилдиАЛЛОҲ.256Бир давоми...

4115 10:23 / 26.12.2017