1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Қиз боланинг пешоби теккан нарса ювилади

16:00 / 28.06.2019 3759 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

(Йигирма биринчи суннат)

Абу Самҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қиз боланинг пешоби (теккан нарса) ювилади. Ўғил боланинг пешоби (теккан нарсага сув) сепилади», дедилар».

Абу Довуд ва Насаийлар ривоят қилганлар.

Шарҳ: Абу Самҳ розияллоҳу анҳунинг айтишларича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ғусл қилмоқчи бўлсалар, «Мени тўсиб тур», дер эдилар. У киши орқаларини ўгириб, тўсиб турар эдилар. Бир куни Ҳасан ёки Ҳусайн розияллоҳу анҳумолардан бирлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўксиларига бавл қилиб юборган. Шунда Абу Самҳ розияллоҳу анҳу ўша жойни ювиб ташламоқчи бўлганларида Расули Акрам ушбу ҳадисни айтганлар.

Уламоларимиз «Қиз боланинг пешоби ювилишига сабаб, унинг пешоби қуюқ бўлиб, теккан жойига ёпишиб қолади, ўғил боланика эса ундай эмас», дейдилар.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. .Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жунубликдан ғусл қилсалар, аввал икки қўлларини давоми...

3505 17:03 / 09.02.2020
Ўнинчи ҳижрий санада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг Исломдаги биринчи ва охирги ҳажларини қилдилар. У зот бу ҳаждаги ҳатти ҳаракатлари ва давоми...

4905 18:57 / 28.04.2017
Усмон розияллоҳу анҳунинг озод қилган қуллари Ҳумрон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади . . . . давоми...

3203 14:04 / 03.11.2019
АлҲакам ёки Ибн алҲакам отасидан ривоят қилади . ..Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бавл қилдилар, сўнгра таҳорат қилдилар ва фаржларига сув давоми...

4199 13:35 / 20.10.2019