Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Доктор Эдуард Кейсел «Борлиқ азалийдир», дейилишини рад этиб шундай дейди: «Илм очиқ-ойдин кўрсатиб турибдики, бу борлиқ азалий бўлиши мумкин эмас. Биз доимо иссиқ жисмдан совуқ жисмга ҳарорат ўтиб туришини яхши биламиз. Бунинг акси, яъни совуқ жисмлардан иссиқ жисмларга ҳарорат қайтиб ўтиши асло мумкин эмас. Шунинг ўзи кўрсатиб турибдики, бу борлиқда барча жисмлардаги ҳароратларнинг тенглашиши учун ҳаракат бор. Агар шундай бўлмаса, кимёвий ва табиий ўзгаришлар бўлиши мумкин эмас.
Модомики, кимёвий ва табиий ўзгаришлар давом этиб турган экан, ишонч билан айтиш мумкинки, бу борлиқ азалий эмасдир. Агар азалий бўлганида, ундаги энергиялар қачонлардир тугаб, ҳаётдан асар ҳам қолмаган бўлур эди. Шундай қилиб, илм борлиқнинг бошланиши борлигини исбот қилади. Бу эса Аллоҳнинг борлигига далилдир. Чунки ҳар бир янги пайдо бўлган нарса ўзини ўзи ярата олмайди. Балки уни қандайдир ташқи куч вужудга келтирган ва ҳаракатлантирган бўлиши керак. Бу куч Аллоҳдир».
Доктор Эдуард Кейсел
Ассалому алейкум ва Раҳматуллоҳи ва баракатуҳ. Мусулмон киши бирор бир нарсани эаҳитса уни аниқлаштириб қўйиши керелиги ҳақида эшитганман. Шу сабаб Мақолани ўқиб Др. Эдуард Кейсел кимлигига қизиқиб гоогледан қидириб кўрдим. Лекин бунақа исмли доктори топомадм. Агар бу маълумотти оган сайтилани линки боса бизагаям улашсела ўқиб чиққан бўлардм. Рахмат!
Ва алайкум ассалом ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ
https://g.co/kgs/dcQb8v