Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (202-дарс) Бадгумонлик энг ёмон ёлғончиликдир

00:21 / 29.10.2022 1462 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

777. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир киши: «Эй Аллоҳнинг Расули, менинг қариндошларим бор. Мен уларга силаи раҳм қиламан, улар уни кесишади. Мен уларга яхшилик қиламан, улар менга ёмонлик қилишади. Мен уларга ҳалимлик қиламан, улар менга жоҳиллик қилишади», деди. «Агар сен ўзинг айтганингдек бўлсанг, худди уларга иссиқ кулни едираётгандексан. Модомики, шу ҳолда бардавом бўлар экансан, Аллоҳ томонидан сен билан бирга уларнинг зиддига бир ёрдамчи бўлади», дедилар».
Муслим ривоят қилган.

778. Салмон ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалам: «Албатта, мискинга қилган садақанг битта садақадир. Қариндошингга қилган садақанг иккита: ҳам садақа, ҳам силаи раҳмдир», дедилар».
Насоий, Ибн Можа, Ибн Хузайма, Ибн Ҳиббон ва Ҳоким ривоят қилишган.

779. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Ҳасадлашманглар, нажш қилишманглар. Бир-бирингизни ёмон кўрманглар, бир-бирингизга қарши тадбир қилманглар. Баъзингиз баъзингизнинг савдоси устига савдо қилмасин. Аллоҳнинг бандалари, биродар бўлинглар. Мусулмон мусулмоннинг биродаридир. У унга зулм ҳам қилмайди, ташлаб ҳам қўймайди ва уни паст ҳам санамайди. Тақво мана бу ерда, – деб кўксиларига уч марта ишора қилдилар. – Мусулмон кишининг ёмонлиги учун мусулмон биродарини ҳақорат қилишининг ўзи етарлидир. Мусулмонга мусулмоннинг ҳамма нарсаси ҳаромдир: қони ҳам, моли ҳам, обрўси ҳам. Албатта, Аллоҳ жасадларингизга ҳам, сувратларингизга ҳам назар солмайди, балки қалбларингизга назар солади». Бармоқлари билан кўкракларига ишора қилдилар».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.
Бошқа ривоятда: «Бадгумонликдан сақланинг. Албатта, бадгумонлик энг ёмон ёлғончиликдир. Пойлаш ва жосуслик билан шуғулланманг. Бир-бирингизни ёмон кўрманг. Аллоҳнинг бандалари, биродар бўлинглар. Киши ўз биродари совчилиги устига, то ундан олдинги совчи тарк қилгунча ёки унга изн бергунча, совчи қўймасин», дейилган.
Бухорий ривоят қилган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Муҳаммад ҳам бир Расул, холос. Ундан олдин ҳам расуллар ўтган. Агар у ўлса ёки қатл қилинса, орқангизга қайтасизми Ким орқасига қайтса, Аллоҳга ҳеч қандай зарар давоми...

3755 19:03 / 28.04.2017
338. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рукуъ ва саждаларида .Субҳанакаллоҳумма Роббинаа ва биҳамдика. давоми...

1318 19:00 / 16.12.2023
382. Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Саламанинг устига кирганларида, унинг кўзи очилиб қолган эди. Шунда у давоми...

3043 13:00 / 03.07.2020
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан .Қандай амал Аллоҳ учун энг маҳбубдир,, деб сўралди. .Оз бўлса ҳам, давомлиси,, давоми...

5511 12:00 / 23.04.2019