1445 йил 5 зулқаъда | 2024 йил 13 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Аллоҳ тавбангни қабул қилди

08:00 / 27.11.2020 2397 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Саъид ривоят қилади: «Зоҳидлардан бири шундай ҳикоя қилади: «Абулҳорис Улосий мендан «Менинг тавбам қандай бошланганини биласанми?» деб сўради. «Йўқ» дедим. У шундай ҳикоя қилиб берди: «Мен жуда келишган йигит эдим. Ғафлатда юрган пайтларим эди. Бир куни йўлнинг ўртасида бир касалнинг йиқилиб ётганини кўриб, унга яқинлашдим. «Бирор нарса хоҳлайсизми?» десам, анор сўради. Анор топиб келиб, олдига қўйдим. У кўзини мен томон кўтариб, «Аллоҳ тавбангни қабул қилсин», деди. Кеч кирмасидан қалбим ўйин-кулгидан иборат барча нарсага нисбатан ўзгарди, ўлимдан қўрқиб қолдим. Бор-будимни олиб, ҳаж қилгани чиқдим. Фитнадан қўрқиб, кечаси йўл юриб, кундузи беркиниб олар эдим. Кечаси йўл юриб бораётиб, ичиб ўтирган бир давранинг олдидан ўтиб қолдим. Улар мени кўриб, хижолат бўлишди, сўнг ёнларига ўтқазишди, егулик беришди. Бироздан сўнг бавл қилишим кераклигини айтдим. Халони кўрсатгани бир хизматкорни тайинлашди. Улардан узоқлашгач, хизматкорга: «Нарироқ бориб тур, уяламан», дедим-да, ўрмоннинг ичига кириб кетдим. Бир пайт қарасам, қаршимда бир шер турарди. «Аллоҳим, нималарни тарк қилганимни,  нима мақсадда йўлга чиққанимни биласан. Мендан мана бу шернинг ёмонлигини даф қил», дедим. Шер менга ҳеч нарса қилмади. Йўлга қайтиб, Маккага бордим ва у ерда ўзим манфаат оладиган кишилар билан учрашдим».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бир жамоа аъробийлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига киришди. У кишининг олдиларида набиралари Ҳасан ибн Алий ўйнаб юрган эди. Расулуллоҳ давоми...

2306 16:00 / 12.01.2022
Абдуллоҳ ибн Робиъадан ривоят қилинади .Атаба ибн Фарқад Абдуллоҳга .Эй Абдуллоҳ, биродарингнинг ўғлига гапириб қўймайсанми, менинг ишимга ёрдам берсин,, деди ўз давоми...

2505 08:10 / 07.01.2020
Аллоҳ таоло инсонларни турли миллат ва элат шаклида яратиб, уларни Ер юзини макон тутиб, ундаги неъматлардан фойдаланиб ҳаёт кечиришга буюрди. Яна бандаларига давоми...

8951 17:20 / 15.08.2019
Ҳозирги кунда маросимларнинг тури кўпайиб кетди. Уларнинг кўпчилигига Исломнинг алоқаси йўқ. Мазкур маросимлар кўпроқ бошқаларга тақлид қилароқ шаклланган. давоми...

2839 21:20 / 27.01.2019