Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1440 йил 15 жумадис сони | 2019 йил 20 февраль, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN AR
Сийрат

Сийрат дарслари (17-дарс)

17:06 / 25 январь 480 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


* * *

121. Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қизлари Зайнабни ва куёвлари Абу Оснинг қизи Умомани елкаларида кўтариб намоз ўқир эдилар. Қачон турсалар, уни кўтарар ва сажда қилсалар, қўяр эдилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

 

* * *


122. Умму Холид бинт Холид ибн Саъид ибн Ос розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига отам билан бирга бордим. Устимда сариқ кўйлак бор эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Санаҳ, санаҳ», дедилар.

Абдуллоҳ: «Бу ҳабашчасига «яхши» дегани», деди.

«Мен муҳри нубувватни ўйнай бошладим. Отам мени жеркиб ташлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уни тек қўй!» дедилар. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кийиб чиритгин, кийиб эскитгин! Кийиб чиритгин, кийиб эскитгин! Кийиб чиритгин, кийиб эскитгин!» дедилар».

Бухорий ривоят қилган.

 

* * *


123. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида қўғирчоқ ўйнар эдим. Дугоналарим келишар ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан тортиниб туришар эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни мен томон йўллаб қўяр эдилар. Сўнг улар мен билан ўйнашар эди».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

Бошқа ривоятда: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Табук ёки Хайбар урушидан қайтиб келдилар. Уйнинг токчасида парда бор эди. Шамол турди ва парданинг бир тарафини кўтариб, Оишанинг ўйинчоқ қизларини очди. Шунда у зот: «Бу нима, эй Оиша?» дедилар. «Қизларим», дедим. Уларнинг орасида қуроқдан қилинган икки қанотли отни кўрдилар ва: «Уларнинг орасида кўраётганим мана бу нарса нима?» дедилар. «От», дедим. «Унинг устидаги мана бу нарса нима?» дедилар. «Иккита қанот», дедим. «Отнинг иккита қаноти бўладими?» дедилар. «Сулаймоннинг қанотли отлари бўлгани ҳақида эшитмаганмисиз?» дедим. Шунда у зот кулдилар ва мен ҳатто озиқ тишларини кўрдим», дейилган.

Абу Довуд ривоят қилган.

 

* * *


124. Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳу айтадилар:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан пешин намозини ўқидим. Сўнгра у зот ўз аҳллари олдига чиқдилар. Мен ҳам бирга чиқдим. У зотни болакайлар қаршилаб чиқишди. Шунда у зот бирма-бир уларнинг юзларини силай бошладилар. Менинг ҳам юзимни силадилар. Қўлларида совуқликни ва атторнинг халтасидан чиқарган қўлида бўладиган хушбўйликни туйдим».

Муслим ривоят қилган.


* * *


125. Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Мунзир ибн Абу Усайд туғилганида уни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига олиб бориш-ди. Шунда у зот уни сонларига қўйдилар. Абу Усайд ўша ерда ўтирган эди, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам олдиларидаги бир нарса билан машғул бўлиб қолдилар. Абу Усайд буюрган эди, ўғлини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сонларидан олиб кетишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам машғулотдан фориғ бўлиб: «Бола қани?» дедилар. Абу Усайд: «Эй Аллоҳнинг Расули, уни қайтариб юбордик», деди. «Исми нима?» дедилар. «Фалончи», деди. «Йўқ! Унинг исми Мунзир», дедилар. Ўша куни уни Мунзир деб номлади».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

 

* * *

 

126. Умар ибн Абу Салама розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қарамоғларидаги бола эдим. Қўлим лаганда бориб-келар эди. Шунда у зот менга: «Эй бола! Аллоҳнинг исми билан, ўнг қўлинг ила, ўзингга яқиндан егин!» дедилар. Шундан сўнг менинг ейишим худди ўшандай бўлиб қолди».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

 

«Бу – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
2738. .Суроқа ибн Молик ибн Жўъшум алМудлижий айтади.Бизга Қурайш кофирларининг элчилари келиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва Абу Бакрни ким ўлдирса ёки давоми...

1304 16:59 / 05.01.2018
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида Абдуллоҳ исмли бир киши бор эди. Унинг лақаби .эшак, эди. У давоми...

1009 19:09 / 28.04.2017
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳоллари, у зотнинг зиёфатлари, қуллари, чўрилари, хачир ва туя каби уловлари, шунингдек, у зотнинг .бизнинг юзта қўйимиз бор, давоми...

1921 15:14 / 08.02.2018
Расулуллоҳнинг шафоати барча умматларига етишига ишора қилувчи кўринишСаййидимиз Жобир розияллоҳу анҳу уйларига бориб рўзғорида мавжуд егуликларни текшириб давоми...

2104 17:11 / 16.01.2018
Видеолар

1 20:30 / 18 февраль

1 20:30 / 16 февраль
Аудиолар

9180 11:58 / 10.10.2018
Китоблар
Топ рейтинг www.uz Openstat