1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Бахтиёр оила

Никоҳ хутбаси

14:15 / 25.01.2019 29211 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бизнинг одатимизда маҳр масаласи кўрилиб, келин ва куёвдан рози-ризолик сўраб бўлингандан кейинги домлаларимиз томонидан оҳанг билан ўқиладиган араб тилидаги матнларни шаръий истилоҳда «никоҳ хутбаси» дейилади. Бу хутбани ўқиш суннат амал бўлиб, унда бисмиллаҳ, Аллоҳга ҳамду сано, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот ва саломдан кейин никоҳ ҳақидаги бирорта ояти карима ва яна бир ҳадиси шариф, никоҳ ва оилага оид яхши гаплар ҳамда дуо бўлади.

Сўнгра ақди никоҳ маросимида иштирок этганлар яхши ниятлар билан янги оила, келин-куёв ҳақларига дуолар қилишади.

Яна такрорлаб айтамизки, никоҳдаги энг асосий маросим шудир. Бундан бошқа барча нарсалар айнан ушбу ақди никоҳга хизмат қилувчи, ёрдамчи омиллардир.

Ушбу ақди никоҳ, ундаги келишувлар, гувоҳлар, маҳр масаласи, ийжоб ва қабул, хутба ўқишлардан кейин келин ва куёв шаръий жиҳатдан эр-хотин бўладилар. Уларнинг бирга қолишлари, эр-хотинлик муомаласини қилишлари ҳалол бўлади.

Бундан бошқача иш мумкин эмас. Баъзи қавмлардаги қизни олиб қочиш, ўзаро борди-келди қилиб бўлиб, кейин никоҳ ўқитиш нотўғри иш, ҳаром. Шунингдек, тўйни қилиб, бирга яшаб, бир-икки болали бўлгандан кейин никоҳ ўқитиш ҳам мутлақо жоиз бўлмаган иш. Бу каби ношаръий ишларнинг барчасидан ҳазар қилиш керак, шариатга хилоф иш қилиб, гуноҳкор бўлмаслик лозим.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. .Собит Бунонийдан ривоят қилинади.Бизга Умар ибн Хаттобнинг .Ким отасига унинг қабрида силаи раҳм қилишни истаса, отасининг акаукаларига силаи раҳм давоми...

1859 15:00 / 24.12.2020
Эр ҳайз, нифос ва истиҳозага ўхшаш нарсаларнинг шаръий ҳукмларини ва бошқа диний илмларни ўзи ўрганиб, аёлига ҳам ўргатиши керак.Аллоҳ таоло шундай марҳамат давоми...

4260 16:00 / 26.07.2019
. . . .Абдулазиз ибн Умар ибн Абдулазиздан ривоят қилинади.Умар ибн Абдулазизнинг давоми...

1850 19:30 / 13.03.2020
Оилада аёлларнинг ўз эрлари олдида бир неча бурчлари борлиги шариатда Қуръони rарим ва Суннат асосида баён қилинган. Аёлларнинг бу бурчларини эркаклар эмас, балки давоми...

3398 17:40 / 22.05.2019