1445 йил 5 зулқаъда | 2024 йил 13 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Рабиул аввал ойи муборак!

18:44 / 15.09.2023 1981 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Оламларнинг Роббиси Аллоҳ таолонинг ҳабиби, оламларга раҳмат қилиб юборилган, суюкли Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таваллуд ойлари барчамизга муборак бўлсин!


Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилишлари инсониятга ҳадя этилган Аллоҳ таолонинг энг буюк марҳаматларидан биридир. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:
«(Эй, Муҳаммад) Биз сени фақат оламларга раҳмат қилиб юбордик» (Анбиё сураси, 107-оят).


Шунинг учун Рабиул аввал ойи Аллоҳ таолонинг бу буюк неъматига салавотлар айтиш ойи ҳисобланади.


Рабиул аввал бу – Аллоҳнинг марҳамати билан мукаммал кўринишда бутун инсониятга Ислом динини тарқатган, барча инсониятга Яратгувчининг энг охирги элчисини ҳадя этган ойдир.


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар қуйидагича дуо қилар эдилар: 


"اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ"


«Аллоҳумма аҳиллаҳу алайна билюмни вал иймани, вас-салаамати вал-Ислами, Роббий ва Роббукаллоҳ».


Маъноси: Аллоҳим!  Бу ойни бизларга барака ва имон, саломатлик ва Ислом ойи қилгин! Эй, ҳилол, менинг ҳам, сенинг ҳам Роббинг Аллоҳдир!.


Ушбу фазилатли ой барчамизга муборак бўлсин! 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Фақиҳ Абу Лайс раҳимаҳуллоҳ айтадилар Уламолар Бароат Тавба сурасининг бошида .Бисмиллаҳир роҳманир роҳим,нинг тушиб қолиши ҳақида ихтилоф қилишди. Баъзилар давоми...

5221 11:00 / 22.12.2020
Ушбу нуқта, Аллоҳ таолонинг изни билан, инсоннинг умр бўйи шол бўлишига ёки ер остига дафн этилишига сабаб бўлади.Бу нуқта ер юзидаги энг золим кимсани ҳам жим давоми...

1693 17:00 / 24.01.2021
Жобир розияллоҳу анҳу айтдилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга хутба қилдилар ва айтдилар Эй инсонлар Вафот этмасингиздан аввал Аллоҳ таолога давоми...

5275 10:30 / 26.11.2018
.Ихлос, луғатда .тозалаш, ва .тўғрилаш, деган маъноларни англатади. .Холис бўлди, дегани .мусаффо бўлди, маъносига тўғри келади. Бу икки маъно орасидаги фарқ шуки, давоми...

6841 15:03 / 16.03.2018