Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 22 шаввол | 2024 йил 01 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Амаллар фақат ниятга кўрадир | Сийрат дарслари (242-дарс)

19:00 / 11.08.2023 1526 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

259. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Амаллар фақат ниятга кўрадир. Ҳар кимга ният қилганигина бўлади. Бас, кимнинг ҳижрати Аллоҳ ва Унинг Расули учун бўлса, унинг ҳижрати Аллоҳга ва Унинг Расулига бўлади. Кимнинг ҳижрати дунё учун бўлса, унга эришади. Ёки аёл учун бўлса, уни никоҳлаб олади. Демак, унинг ҳижрати ўша ҳижрат қилган нарсаси учундир», деяётганларини эшитдим».

Бухорий, Муслим ва Абу Довуд ривоят қилишган.

260. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидагиларни айтганларини эшитган: «Аллоҳ бир қавмга азоб туширса, уларнинг ичида ким бўлса, ўшанга азоб етади. Сўнгра амалларига қараб қайта тирилтириладилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

261. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тўрт нарса борки, кимда шу хислатлар бўлса, у тўлиқ мунофиқ бўлади, кимда ўша хислатлардан биттаси бўлса, ўшани тарк қилгунча унда нифоқнинг битта хислати бўлади: қачон гапирса, ёлғон гапиради; қачон аҳдлашса, доғда қолдиради; қачон ваъда берса, устидан чиқмайди; қачон хусуматлашса, фожирлик қилади», дедилар».

Эвазнинг ривоятида: «Омонат ишонилганида хиёнат қилади, ваъда берганида хилоф қилади», дейилган.

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

262. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мунофиқнинг белгиси учтадир: гапирса, ёлғон гапиради, ваъда берса, устидан чиқмайди ва унга омонат ишонилса, хиёнат қилади», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

Бошқа ривоятда: «Агар рўза тутиб, намоз ўқиса ҳам» зиёда қилинган.

Муслим ривоят қилган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 30 ноябрдаги 03-07/9078-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Термизий келтирган ривоятда.Тезак ва суяк билан истинжо қилманглар. У жин биродарларингизнинг зоди таомидир,, деганлар.Шарҳ Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи давоми...

2743 17:07 / 08.09.2019
11. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар .Ўлганларни сўкманглар, чунки улар қилган амалларининг оқибатига етиб давоми...

6504 10:33 / 22.10.2018
586. Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ичимлик келтирилди. У зот ундан ичдилар. Ўнг тарафларида бир бола давоми...

3073 19:00 / 19.11.2021
Муҳаммад алайҳиссалом Пайғамбар бўлиб келганларидан кейин, Ислом таълимотлари туфайли олам худди обҳаво ўзгаргандек бутунлай ўзгариб кетди. Инсоният давоми...

3853 16:00 / 28.04.2017