1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Ким тош ила истинжо қилса, тоқ қилсин

17:07 / 08.09.2019 2743 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Термизий келтирган ривоятда:

«Тезак ва суяк билан истинжо қилманглар. У жин биродарларингизнинг зоди (таоми)дир», деганлар.

Шарҳ: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «жин биродарларингизнинг зоди» дейишларидан жинларнинг ҳам мўмин-мусулмонлари борлиги тушунилади. Қуръони Каримнинг Жин сурасига мурожаат қилинса, бу ҳақда маълумот олинади. Бир гуруҳ жинлар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қироатларини эшитиб, тўхташган, иймон келтиришган ва ўз қавмларини ҳам Исломга чақиришган.

Имом Абу Довуд келтирган ривоятга биноан, жинларнинг вакиллари Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:

«Эй Муҳаммад, умматингни суяк, тезак ва қийинди билан истинжо қилишдан қайтар. Аллоҳ уларни бизга ризқ қилди», деганлар.

Ана шунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам мазкур нарсалар билан истинжо қилишдан ман этганлар.

Уламоларимиз «Аллоҳнинг исми айтиб сўйилган ҳайвонларнинг суяклари мусулмон жинларга, тезак эса уларнинг ҳайвонларига таомдир», дейишган.

Бошқа бир уламоларимиз эса «Жинларнинг ва улар ҳайвонларининг таоми ила истинжо қилиб бўлмаса, инсларнинг ва ҳайвонларнинг таоми билан истинжо қилиб бўлмаслиги яна ҳам равшан», дейдилар.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: مَنْ تَوَضَّأَ فَلْيَسْتَنْثِرْ، وَمَنِ اسْتَجْمَرَ فَلْيُوتِرْ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا أَبَا دَاوُدَ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким таҳорат қилса, бурнига олган сувни чиқариб ташласин, ким тош ила истинжо қилса, тоқ қилсин», дедилар».

Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган.

Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифда икки масалага эътибор берилган:

1. Таҳорат қилаётган одам бурнига олган сувни яхшилаб чиқариб ташлаши кераклиги. Бу эса бурунни тозалаш ва соғлик учун зарурдир.

2. Тош ила истинжо қилганда тоқ сондаги тошлар билан қилиш.

Аввалги ҳадислардан истинжо қилинадиган тошларнинг энг ками уч дона бўлиши кераклигини билиб олган эдик. Шундан келиб чиқиб, уламоларимиз «мазкур тошлар уч, беш ёки еттита бўлиши керак», дейишган.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. .Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Бирортангиз намозида таҳоратини кетказиб қўйса, бурнини ушласинда, давоми...

2661 14:33 / 19.07.2020
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Намозингиз ила қуёшнинг чиқишини ҳам, ботишини ҳам намоз вақти қилиб олманглар. давоми...

2219 11:00 / 28.06.2020
603. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг .Фитрат бештадир хатна ҳаром тукларни тозалаш қўлтиқ остидаги давоми...

2491 17:00 / 24.12.2021
Қабасотун мин ҳаётирРасулrdquo 15.ЖЎМАРДЛИК.Ва агар ўзларининг ҳожатлари бўлса ҳам, уларни ўзларидан устун қўярлар. Ким ўз нафсининг бахиллигидан сақланса, ундоқ давоми...

4718 20:41 / 19.05.2017