Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (221-дарс) Уч тоифага Аллоҳ Қиёмат куни гапирмайди

19:00 / 10.03.2023 2208 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

860. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мўмин бир уядан икки марта чақилмайди», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.


861. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Олдида зикр қилинганимда менга саловот айтмаган одамнинг бурни ерга ишқалсин. Унга Рамазон келиб кетсаю, мағфират қилинмай қолган одамнинг бурни ерга ишқалсин. Ота-онаси катта ёшга етганда ҳам икковлари (унинг хизматидан рози ҳолда) уни жаннатга киритмаган одамнинг бурни ерга ишқалсин», дедилар».

Термизий, Ибн Хузайма, Ибн Ҳиббон ва Ҳоким ривоят қилишган.

* * *

862. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ийсо ибн Марям ўғрилик қилаётган бир кишини кўриб қолиб, унга: «Ўғрилик қилдингми?» деди. У: «Йўқ, Ўзидан бошқа илоҳ бўлмаган Аллоҳга қасам», деди. Шунда Ийсо: «Аллоҳга иймон келтирдим ва кўзимни ёлғончига чиқардим», деди», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

* * *

863. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уч тоифага Аллоҳ Қиёмат куни гапирмайди, назар солмайди ва покламайди, уларга аламли азоб бўлади: очиқ жойда олдидаги ортиқча сувни йўқсил йўлчига бермаган одамга; асрдан кейин аслида шундай бўлмаса ҳам бир кишини ишонтириб, «мен буни мана шунчага олганман» деб (ёлғон) қасам ичган ва унга молини ўтказган одамга; бир имомга дунё учун байъат қилиб, агар у бир нарса берса, унга вафо қилиб, бермаса, вафо қилмаган одамга», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

Бошқа ривоятда бундай келган:

«Савдо молига бундан кўра кўпроқ нарх берилди, дея ёлғондан қасам ичган одам; бир кишининг мол-мулкидан ўзлаштириб олиш учун асрдан кейин ёлғон қасам ичган одам; ортиқча сувини бермаган одам. Аллоҳ Қиёмат куни: «Худди сен ўзинг қилмаган нарсанинг ортиқчасини бермаганинг каби бугун сендан фазлимни ман қиламан», дейди».

Бухорий ривоят қилган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

 

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 30 ноябрдаги 03-07/9078-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳар бир мусулмон билиб қўйиши лозим бўлган ҳақийқатлардан бири шуки, камолот сифатлари ила энг олий даражада сифатланган ва хулқланган банда Расулуллоҳ давоми...

3542 19:51 / 28.04.2017
312. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Беш вақт намоз, жумадан жумагача ва Рамазондан Рамазонгача бўлган ушбу давоми...

740 19:00 / 18.11.2023
Албатта, саҳобалар розияллоҳу анҳумнинг адолати исботи Ислом ақидасининг дуруст бўлиши учун лозимотлардан биридир.Моликий усул имомларининг улуғларидан бири давоми...

4822 20:03 / 26.03.2018
. . .Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ибн Абу Соъсоъа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.У кишига Абу Саъийд алХудрий розияллоҳу анҳу.Мен давоми...

3206 13:30 / 23.08.2020