1445 йил 5 зулқаъда | 2024 йил 13 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Кимки кечқурун Бақара сурасининг охирги икки оятини ўқиса...

16:30 / 10.03.2023 1900 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Уйқудан олдин Оятал Курсий, Ихлос сураси, Муаввизатайн, Бақара сурасининг охирини ўқиш мустаҳабдир. Бу эътибор қаратиш муҳим бўлган ва таъкидланган ишлардандир. Бу борада бир неча саҳиҳ ҳадислар ривоят қилинган.
Икки саҳиҳ тўпламда Абу Масъуд Бадрийдан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Кимки кечқурун Бақара сурасининг охирги икки оятини ўқиса, унга кифоя қилади». Бир жамоа уламолар «кифоя қилади» деган иборани «кечаси қоим бўлишга кифоя қилади» деб изоҳлайдилар. Бошқалар эса «кечаси етадиган ёмонликларга кифоя қилади» дейдилар.


Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар кеча Ихлос сурасини ва Муаввизатайнни ўқирдилар.
Али розияллоҳу анҳудан қуйидаги ривоят келтирилади:
«Исломга кирган ақлли бирор инсонни оятал курсийни ўқимасдан ухлаганини кўрмаганман».
Али розияллоҳу анҳудан қилинган яна бошқа ривоятда шундай дейдилар: «Исломга кирган ақлли бирор инсонни Бақара сурасининг охирги уч оятини ўқимасдан ухлаганини кўрмаганман».
(Бунинг исноди Бухорий ва Муслимларнинг шартига кўра саҳиҳдир.)
Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Бирор бир кечани Ихлос сураси ва Муаввазатайнни ўқимасдан ўтказмагин», дедилар. (Шундан кейин) мен бирор бир кечани Ихлос сураси ва Муаввазатайнни ўқимасдан ўтказмадим».
Иброҳим Нахаъийдан ривоят қилинади:
«Улар (аввалгилар) ҳар кеча ана ўша уч сура (Ихлос сураси ва Муаввазатайн)ни ўқишликни мустаҳаб билардилар».
Яна ушбу кишидан ривоят қилинади:
«Улар ётоққа ётган вақт Муаввизатайнни ўқишни таълим берардилар».

Муаллиф
Анвар Аҳмад
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Баъзи соҳибларимиз айтишадики .Ким масжидга кириб, таҳорати йўқлиги ёки иши зарурлиги туфайли .Таҳийятул масжид, намозини ўқий олмаса, тўрт марта .Субҳаналлоҳи давоми...

5234 15:53 / 24.01.2019
. ,. . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Аллоҳнинг китобида бир сура бор. Унинг оятлари ўттизта. У ўз давоми...

1131 10:00 / 30.10.2022
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кечаси уйғониб қолсалар, ўн марта такбир, ўн марта таҳмид, ўн марта .субҳанналлоҳи давоми...

2048 11:36 / 12.06.2019
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким тундаги вазифаларини ёки улардан бирортасини бажармасдан ухлаб давоми...

1720 16:55 / 12.08.2023