Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (132-дарс). Савдода кўп қасам ичишдан сақланинглар!

14:00 / 16.04.2021 2235 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

503. Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Ростгўй, омонатдор тожир набийлар, сиддиқлар ва шаҳидлар билан биргадир».

Термизий ва Ҳоким ривоят қилишган.

504. Қайс ибн Ғазара розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида Мадинада васақлар билан олди-сотди қилардик ва ўзимизни ўзимиз ҳам, одамлар томонидан ҳам «даллол» деб номланар эдик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни олдимиздан ўтдилар ва бизларни ундан яхшироқ исм билан номладилар: «Эй тожирлар жамоаси! Албатта, савдода беҳуда нарса ва қасам ҳозир бўлади, бас, уни садақа билан аралаштиринглар»дедилар».

Абу Довуд, Термизий, Насоий, Ибн Жоруд ва Ҳоким ривоят қилишган.

Васақ – ўлчови бирлиги.

505. Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Савдода кўп қасам ичишдан сақланинглар, чунки, у (молни) ўтказади, сўнг (баракани) ўчиради»дедилар».

Муслим ривоят қилган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Кунлари умримиздек қисқа, тунлари орзулармиздек узун қиш... Мўмин инсон қисқа фурсатларни ғанимат билади, узун орзуларга эса берилиб, боғланиб қолмайди.Бу гал давоми...

4719 16:21 / 14.12.2018
919. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Мўмин бўлмагунингизча жаннатга кирмайсиз. Ўзаро муҳаббат давоми...

1355 19:00 / 17.06.2023
Умматларига шафқатларидан йиғлашлариПайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам фақат қудсий сабаблар билан йиғлаганлар1. Аллоҳ қўрқувидан.2. Қуръони каримни давоми...

4996 10:10 / 15.11.2018
308. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида эдим. Бир одам келиб .Эй Аллоҳнинг Расули, мен ҳаддга зино давоми...

3925 19:08 / 27.12.2019