Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (235-дарс) Мўминларнинг ўзаро дўстликлари

19:00 / 17.06.2023 1337 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

919. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мўмин бўлмагунингизча жаннатга кирмайсиз. Ўзаро муҳаббат қўймагунингизча мўмин бўлмайсиз. Ўзаро муҳаббат қўйишингизга сабаб бўладиган нарсага далолат қилайми? Ораларингизда саломни кенг ёйинг», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

920. Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мўминларнинг ўзаро дўстликлари, раҳм қилишлари ва меҳр кўрсатишлари худди бир жасадга ўхшайди. Ундан бир аъзо хаста бўлса, жасаднинг қолгани унга қўшилиб бедор бўлади ва иситмалайди», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

921. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Аллоҳ таоло қиёмат куни: «Менинг жалолим билан муҳаббат қўйишганлар қани? Мен уларни бугун – Ўзимнинг соямдан ўзга соя бўлмаган кунда – Ўз соямга олурман», дейди».

Муслим ривоят қилган.

922. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Бир киши ўзининг бошқа қишлоқдаги биродарини зиёрат қилди. Аллоҳ унинг йўлига кутиб турадиган фариштани қўйди. Унинг олдига келган пайтда: «Қаёққа бормоқчисан?» деди. «Ушбу қишлоқдаги биродаримни (кўришни) хоҳлайман», деди. «Унда сен кўзлаган (бирор) неъмат борми?» деди. «Йўқ, мен унга фақат Аллоҳ азза ва жалла учун муҳаббат қўйганман», деди. «Мен Аллоҳнинг элчисиман. Батаҳқиқ, сен унга муҳаббат қўйганингдек, Аллоҳ сенга муҳаббат қўйди», деди».

Муслим ривоят қилган.

923. Миқдом ибн Маъдийкариб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир киши биродарига муҳаббат қўйса, унга ўзининг муҳаббатини билдириб қўйсин», дедилар».

Абу Довуд, Термизий, Ибн Ҳиббон ва Ҳоким ривоят қилишган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 30 ноябрдаги 03-07/9078-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
889. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Рақуб ҳақида нима деб ўйлайсизлар, дедилар. .Рақуб ndash фарзанд давоми...

1663 19:00 / 29.04.2023
ҚАБАСОТУН МИН ҲАЁТИР РОСУЛ 3қисмРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнингҳаётларини ўрганишИЙМОН 15 Албатта, ҳақиқий мўминлар Аллоҳга ва Унинг Расулига давоми...

4362 20:19 / 28.04.2017
Доктор Муҳйиддин ибн Муҳаммад Аввома У ЗОТ ТАОЛОНИНГ .АЛЛОҲ ВА УНИНГ ФАРИШТАЛАРИ НАБИЙГА САЛАВОТ АЙТУРЛАР, ДЕГАН ҚАВЛИНИНГ МАЪНОЛАРИ ҲАҚИДА БИСМИЛЛАҲИР давоми...

4614 20:04 / 28.04.2017
569. Ҳузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга таомда ҳозир бўлсак, то Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

2317 18:00 / 08.10.2021