Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (121-дарс). Шайтон инсоннинг қонюрар жойида юради

14:00 / 29.01.2021 3242 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

471. Алий ибн Ҳусайндан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жуфти ҳалоллари София розияллоҳу анҳо айтди: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидда эътикоф ўтирган эдилар. Кечаси у зотнинг зиёратларига келдим, бироз гаплашдим, сўнг уйим томон турдим. У киши кузатгани мен билан турдилар. (Унинг маскани Усома ибн Зайднинг ҳовлиси ўрнида эди.) Шу пайт ансорлардан икки киши ўтиб қолди. Улар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кўриб, тезлаб кетишди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Шошманглар, бу (аёл) София бинт Ҳуяй», дедилар. «Субҳаналлоҳ, эй Аллоҳнинг Расули!» дейишди. «Албатта, шайтон инсоннинг қонюрар жойида юради. Мен қалбларингизга шайтон бирор нарса солиб қўйишидан қўрқдим», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

472. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан баъзилари тушларида Қадр кечасининг охирги етти (кеча)да эканини кўришди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларнинг тушингиз охирги етти кечага мувофиқ келаётганини кўряпман. Ким, у(кеча)ни излайдиган бўлса, охирги етти (кеча)дан изласин», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

Бошқа ривоятда шундай келган: «Бир киши Қадр кечаси йигирма еттинчи кеча эканини туш кўрди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларнинг тушингиздаги охирги ўн(кун)ликда эканини кўряпман. Демак, уни тоқ (кеча)да изланг», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

Бошқасида шундай дейилган: «Уни – яъни Қадр кечасини – охирги ўн(кун)ликда изланг. Агар бирортангиз заифлашса ёки ожиз бўлса, қолган еттида енгилиб қолмасин»дедилар».

Муслим ривоят қилган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
1439 йил аввал дунё мусулмонлари учун жуда муҳим бир ҳодиса рўй берди. Ҳижрат ndash Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Маккадан Мадинага сафарлари Ислом давоми...

4369 11:35 / 15.10.2017
780. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Мусулмоннинг мусулмондаги ҳаққи бештадир саломга алик олиш, беморни давоми...

1162 00:00 / 05.11.2022
179. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Аллоҳнинг исми билан, Аллоҳ ила ва Расулуллоҳ миллати билан олға боринглар давоми...

4100 13:30 / 10.05.2019
Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламни оламларга раҳмат қилиб юборган ақ таолога Ўзининг жалолига яраша ҳамду санолар бўлсинОламларга раҳмат қилиб давоми...

3980 18:44 / 28.04.2017