Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (32-дарс)

13:30 / 10.05.2019 4099 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

179. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳнинг исми билан, Аллоҳ ила ва Расулуллоҳ миллати билан олға боринглар! Кекса чолни, кичкина болани ва аёл кишини ўлдирманглар! Ўлжани беркитиб олиб, ўз ўлжаларингга қўшиб олманглар! Солиҳ амал қилинглар! Эҳсон қилинглар! Аллоҳ эҳсон қилувчиларни севади», дедилар».

Абу Довуд ривоят қилган.

* * *

180. Ирбоз ибн Сория Суламий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга Хайбарга тушдик. У зот билан бирга саҳобалари ҳам бор эди. Хайбарнинг соҳиби ўзбошимча мункар киши эди. У келиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Эй Муҳаммад! Сизлар эшакларимизни сўясизларми, меваларимизни ейсизларми, аёлларимизни урасизларми?» деди. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ғазаблари чиқди ва: «Эй Ибн Авф, отингни мин! Сўнгра жар сол: «Албатта, фақат мўминга ҳалол бўлур! Намозга жамланинглар!» дегин», дедилар. Шунда одамлар тўпланишди. Набий алайҳиссалом улар билан намоз ўқидилар ва ўринларидан туриб: «Бирингиз сўрисига ёнбошлаб олиб, Аллоҳ Қуръондагидан бошқа ҳеч нарсани ҳаром қилгани йўқ, деб гумон қиладими? Огоҳ бўлинглар! Мен ваъз қилдим, амр қилдим, кўп нарсалардан қайтардим. Ана ўшалар Қуръон мислича ёки кўпроқдир. Агар сизга зиммаларидагини берсалар, албатта, Аллоҳ азза ва жалла сизларга аҳли китобнинг уйига изнсиз киришни ҳам, аёлларини уришни ҳам, меваларини ейишни ҳам ҳалол қилган эмас», дедилар».

Абу Довуд ривоят қилган.

 

* * *

181. Амр ибн Авф Музаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сулҳ мусулмонлар орасида жоиздир. Фақат ҳаромни ҳалол қилган ёки ҳалолни ҳаром қилгани мустасно. Мусулмонлар шартларининг устидан чиқишади. Фақат ҳалолни ҳаром қилган ёки ҳаромни ҳалол қилган шарт мустасно», дедилар».

Термизий, Ибн Можа, Абу Довуд, Ибн Ҳиббон ва Ҳоким ривоят қилишган.

 

* * *

182. Сулайм ибн Омирдан ривоят қилинади:

«Муовия ва Рум аҳли ўртасида аҳднома бор эди. У уларнинг юртларида юрганида аҳднома ниҳоясига етди ва улар устига ғорат қилди. Бирдан отлиқ бир киши келиб: «Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Яшасин вафодорлик! Йўқолсин вафосизлик!» деди. Қарашса, у Амр ибн Абаса экан. Муовия одам юбориб, ундан бу ҳақда сўради. Шунда у: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Кимнинг бир қавм билан аҳдномаси бўлса, вақти ўтмагунча ва уларга уруш эълон қилмагунча, ўша аҳдни бузмасин ҳам, тузмасин ҳам», деганларини эшитганман», деди. Шунда Муовия одамларни олиб қайтди».

Термизий, Абу Довуд ва Ибн Жоруд ривоят қилишган.

«Бу – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Тафаккур, зикр, Аллоҳдан қўрқув туфайли, хато, гуноҳ ва исёнлар учун тўкилган бир томчи кўз ёшининг инсон қалбига нақадар муҳаббат, ҳаяжон ва нурли бир ғалаён давоми...

5158 18:05 / 13.11.2018
296. Муғийра ибн Шуъба розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга сафарда эдим. Шунда у зот .Муғийра, мешни ол,, дедилар. Уни давоми...

4051 15:30 / 22.11.2019
Мусулмонлар қанчалик сабр қилсалар, мушриклар уларга бўлган тазйиқни шунчалик орттириб боравердилар. Борабора ҳимоячиси бўлмаган, заифҳол мусулмонларнинг дину давоми...

3328 16:08 / 23.12.2017
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хитоб қилиб Икки буюк нарсани унутманглар ndash жаннат ва жаҳаннамниrdquo давоми...

3244 15:02 / 29.11.2018