Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (118-дарс). Саҳарликда барака бор

14:00 / 08.01.2021 4063 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

460. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Саҳарлик қилинглар, саҳарликда албатта барака бордир», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

461. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тун мaнa бу ёқдaн (кунчиқар томондан) кирсa, кун мaнa бу ёққа (кунботар томонга) кeтсa вa қуёш бoтсa, демак рўзaдoрнинг ифтор вақти бўлибди», дeдилaр».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

462. Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Модомики ифторни тез қилишар экан, кишилар яхшиликда бўлурлар», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

 

463. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам (саҳарлик қилмай) улаб тутишдан қайтардилар. Шунда одамлар: «Сиз улаб тутасиз-ку?» дейишди. «Мен сизларга ўхшаган эмасман. Мен таомлантириламан ва сероблантириламан»дедилар».

Муслим ривоят қилган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
ҚОБАСОТУН МИН ҲАЁТИРРОСУЛРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаётларини ўрганишПайғамбарлик мўъжизаларидан ПАЙҒАМБАРЛИК АЛОМАТЛАРИДАН Ҳандақ давоми...

3470 20:09 / 28.04.2017
603. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг .Фитрат бештадир хатна ҳаром тукларни тозалаш қўлтиқ остидаги давоми...

2491 17:00 / 24.12.2021
401. Муҳаммад ибн Қайс ибн Махрамадан ривоят қилинади .У бир куни .Сизларга ўзим ва онам ҳақида гапириб берайми, деди. Биз туққан онасини айтяпти, деб ўйладик. У эса, давоми...

3100 14:01 / 21.08.2020
Ҳар бир мусулмон билиб қўйиши лозим бўлган ҳақийқатлардан бири шуки, камолот сифатлари ила энг олий даражада сифатланган ва хулқланган банда Расулуллоҳ давоми...

3541 19:51 / 28.04.2017