Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (88-дарс). Қай бирингиз намозни кутиб турар экан, у намоздадир

13:00 / 05.06.2020 3382 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

370. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Имом кафил, муаззин омонатдордир. Аллоҳим, имомларни тўғри йўлга йўлла ва муаззинларни мағфират қил», дедилар».

Абу Довуд, Термизий, Ибн Хузайма ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишган.

371. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: «Кишининг жамоатдаги намози(нинг савоби) унинг уйидаги ва бозоридаги намозидан йигирма беш баробар кўпайтириб берилади. Бунда у таҳорат қилса, таҳоратини гўзал қилиб, сўнг фақат намоз ўқиш нияти билан масжид томон йўлга чиқса, ҳар босган қадами учун мартабаси бир даража кўтарилади ва битта хатоси ўчирилади. Намоз ўқиб бўлганида эса, у намоз ўқиган жойида турар экан, фаришталар: «Аллоҳим, уни ёрлақагин! Аллоҳим, унга раҳм қил!» деб салавот айтиб туришади. Қай бирингиз намозни кутиб турар экан, у намоздадир», дедилар».

Бухорий ривоят қилган.

Шунга ўхшаш бошқа ривоятда: «Масжидга кирганида, модомики, уни намоз тутиб турар экан, намозда бўлади», дейилган. Ва фаришталарнинг дуосида: «Аллоҳим, уни мағфират қил, Аллоҳим тавбасини қабул қил, модомики, унда озор бермаса ва бетаҳорат бўлмаса»ни зиёда қилган.

Муслим ривоят қилган.

372. Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир одам бор эди, мен ундан кўра (уйи) масжиддан узоқроқ кишини билмайман. У намозга бехато келарди. Шунда унга: «Агар эшак сотиб олсанг, кечалари ва иссиқларда минардинг», деб айтилди ёки айтдим. «Уйим масжиднинг ёнида бўлиши мени хурсанд қилмайди. Масжидга юришим ва аҳлимга қайтиб боргандаги қайтишим ёзилишини истайман», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Батаҳқиқ, Аллоҳ сенга унинг ҳаммасини жамлади», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. .Асҳоби суффалардан бўлган Жарҳад розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузуримизга ўтирдилар. Соним очиқ давоми...

3201 12:01 / 12.01.2020
Шунда Аллоҳ таоло у зотнинг ҳузурларига тоғ фариштасини юборди. У келиб, икки тоғни бирбирига қўшиб юбориш ила аҳли Тоифни ҳалок қилишга изн сўради. Лекин Аллоҳ давоми...

4189 16:39 / 30.12.2017
336. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам етти аъзо билан сажда қилишга амр қилиндилар ndash кийим ва сочни давоми...

4216 13:40 / 06.03.2020
Жарийр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эдик. Кечаси ойга назар солдиларда.Албатта, сизлар Роббингизни мана шу давоми...

2757 10:00 / 19.04.2020