1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сон аврат эканлигини билмайсанми?

12:01 / 12.01.2020 3201 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ جَرْهَدٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ مِنْ أَصْحَابِ الصُّفَّةِ قَالَ: جَلَسَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم عِنْدَنَا وَفَخِذِي مُنْكَشِفَةٌ فَقَالَ: أَمَا عَلِمْتَ أَنَّ الْفَخِذَ عَوْرَةٌ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ وَالْبُخَارِيُّ.

Асҳоби суффалардан бўлган Жарҳад розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузуримизга ўтирдилар. Соним очиқ эди. У зот:

«Сон аврат эканлигини билмайсанми?» дедилар».

Абу Довуд, Термизий ва Бухорийлар ривоят қилганлар.

Аввало, ҳадиснинг ровийси Жарҳад розияллоҳу анҳу ҳақида.

Жарҳад ибн Хувайлид Асламий, кунялари Абу Абдурраҳмон. У киши аҳли суффалардан эдилар. Ҳудайбияда иштирок этганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир неча машҳур ҳадислар ривоят қилганлар. Ана шу ҳадислардан бири – «кишиларнинг сони ҳам авратдир» деган ҳадис.

Бу зот тўплаган ҳадислардан баъзиларини уч «Саҳиҳ» соҳиблари ўз китобларига киритишган.

Жарҳад розияллоҳу анҳу Мадинада яшадилар ва ана шу ерда Язийд  ибн Муовия даврида вафот этдилар.

«Асҳоби суффа» саҳобаи киромлардан бир гуруҳига берилган ном бўлиб, уларнинг турар жойлари бўлмаганлигидан Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидлари ортидаги суффада яшаб, кўпроқ Масжиди Набавийга келган хайр-эҳсонлардан кун кўрар эдилар.

Ҳозирги кунда ҳам ўша суффа ислоҳ қилинган ҳолда сақланиб қолган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам асҳоби суффаларни эҳтиром қилар, кўнгилларини кўтарар, кўпинча улар билан бирга ўтирар эдилар. Ана шундай ўтиришлардан бирида ушбу ҳадиснинг ровийси Жарҳад розияллоҳу анҳунинг сонлари очилиб қолганини кўриб, у кишига:

«Сон аврат эканлигини билмайсанми?» дедилар.

Яъни, нимага сонингни очиб ўтирибсан, беркит, деганлар. Шундан сон ҳам аврат эканлиги ва аврати очилиб қолган, бошқа ношаръий ҳолатдаги одамларга танбеҳ бериш лозимлиги келиб чиқади.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. .Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тўрт нарсадан ғусл қилар эдилар жунубликдан, Жумъа куни, қон олдирган ва давоми...

3336 16:09 / 22.12.2019
Ўн тўққизинчи суннатИбн Ваъла асСабаийдан ривоят қилинади.Мен Ибн Аббосдан .Биз мағрибда бўламиз, мажусийлар мешларда сув ва ёғ келтирадилар, деб сўрадим.У давоми...

2702 19:00 / 10.06.2019
539. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Аёл тўрт нарса учун никоҳланади моли учун, насаби учун, жамоли учун ва давоми...

3586 17:00 / 16.07.2021
Оддий мусулмонларга турли азоблар бериб, ўз мақсадларига эриша олмаган кофирлар уларнинг сардори бўлмиш Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга озор беришга давоми...

3459 17:58 / 21.12.2017