Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (76-дарс). Набий алайҳиссаломнинг дуолари

13:00 / 13.03.2020 4796 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

339. Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рукуъдан бош кўтарсалар, ушбуларни айтардилар: «Роббана лакал ҳамду милъас-самавати вал арзи. Ва милъа маа шеъта мин шайъин баъду. Аҳлас-санааи вал мажди. Аҳаққу маа қолал абду. Ва куллунаа лака абду. Аллоҳумма лаа монеъа лимаа аътойта ва лаа муътия лимаа манаъта ва лаа янфаъу зал жадди минкал жадду».

Муслим ривоят қилган.

340. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саждаларида: «Аллоҳуммағфирлий занби куллаҳу, диққаҳу ва жиллаҳу ва аввалаҳу ва охираҳу ва аланиятаҳу ва сирраҳу», дер эдилар».

Муслим ривоят қилган.

341. Рифоъа ибн Рофеъ Зурақий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир куни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга намоз ўқир эдик. Бошларини рукуъдан кўтарганларида: «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ», дедилар. Шунда ортларидан бир киши: «Роббанаа ва лакал ҳамду, ҳамдан касийрон муборакан фийҳи», деди. Ўгирилганларидан кейин у зот: «Гапирган ким?» дедилар. Ҳалиги одам: «Мен», деди. У зот: «Ўттиздан ортиқ фариштанинг уни қайси бири олдин ёзиш учун шошилаётганларини кўрдим»дедилар».

Бухорий ривоят қилган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Кофирлар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни даъватларидан қайтариш учун яна бошқа бир уринишга қўл уриб кўрдилар. Улар у зотни молу дунё, мансаб ва бошқа давоми...

3454 18:05 / 21.12.2017
1439 йил аввал дунё мусулмонлари учун жуда муҳим бир ҳодиса рўй берди. Ҳижрат ndash Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Маккадан Мадинага сафарлари Ислом давоми...

4364 11:35 / 15.10.2017
Исро ва Меърождан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам турли қабилаларга ўзларини очиқойдин таништиришни бошладилар. Бунинг учун энг қулай фурсат ҳаж давоми...

3751 16:01 / 02.01.2018
. .Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан .Намознинг нимаси афзал, деб сўралди. У зот.Қунутқиёмнинг давоми...

2425 13:00 / 22.11.2020