1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Амалларнинг қайси бири афзал?

13:00 / 22.11.2020 2425 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ جَابِرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: سُئِلَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم أَيُّ الصَّلَاةِ أَفْضَلُ؟ قَالَ: طُولُ الْقُنُوتِ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَالتِّرْمِذِيُّ وَأَبُو دَاوُدَ وَلَفْظُهُ: سُئِلَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم أَيُّ الْأَعْمَالِ أَفْضَلُ؟ قَالَ: طُولُ الْقِيَامِ.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Намознинг (нимаси) афзал?» деб сўралди. У зот:

«Қунут(қиём)нинг узуни», дедилар».

Муслим ва Термизий ривоят қилганлар.

Абу Довуд келтирган ривоятда:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан:

«Амалларнинг қайси бири афзал?» деб сўралди.

«Қиёмнинг узуни», дедилар»дейилган.

Шарҳ: Маълумки, «Қунут» дуоси ҳам намозда тик туриб ўқилади. «Намозда қиёмни узоқ қилиш унинг энг афзал амали» дейиш ушбу ҳадисдан олинган.

Абу Ҳанифа ва Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳилар шу гапни ушлаганлар.

Бошқалар эса олдинги ҳадислардаги сажданинг фазли ҳақидаги гапларни ушлаб, «Намознинг энг яхши, энг афзал амали сажда», деганлар.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Мавзуга оид мақолалар
360. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким яхшилаб таҳорат қилсаю, сўнгра жумага бориб тингласа, жим ўтирса, давоми...

1731 19:00 / 26 январь
269. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар .Илм талаб қилиш ҳар бир мусулмон учун фарздир,. Ибн Можа, давоми...

1366 19:00 / 02.09.2023
Маҳси ndash маълум ва машҳур оёқ кийими. У оёқни тўпиғидан юқорисигача яхшилаб бекитиб туради. Совуқдан ва турли нопокликлардан сақлайди. .Маҳси, деб номланмаса ҳам, давоми...

1982 16:30 / 01.12.2019
Кофирлар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни даъватларидан қайтариш учун яна бошқа бир уринишга қўл уриб кўрдилар. Улар у зотни молу дунё, мансаб ва бошқа давоми...

3456 18:05 / 21.12.2017