Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 27 шаввол | 2024 йил 06 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (27-дарс)

13:00 / 06.04.2019 4499 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг душманларига ва мухолифларига муомалалари 

(давоми)

167. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«У киши: «Эй Аллоҳнинг Расули, бошингизга Уҳуд кунидан ҳам қаттиқроқ кун тушганми?» деди. Шунда у зот айтдилар: «Қавмингдан ҳар нарсага дучор бўлганман. Улардан кўрганларимнинг энг қаттиғи  Ақаба куни бўлган. Ўшанда ҳолимни Ибн Абду Ялийл ибн Абду Куломга арз қилдим. У мен ирода қилган нарсага ижобат қилмади. Шунда ғамга тўлиб, бошим оққан тарафга юриб кетдим. Қарнис-Саъолиб деган жойда ҳушимга келдим. Бошимни кўтардим. Қарасам, бир булут бошимда соя солиб турибди. Назар солсам, унда Жаброил бор экан. Шунда у: «Албатта, Аллоҳ азза ва жалла қавминг сенга айтган гапни ва сенга қайтарган раддияни эшитди. У сенга тоғлар фариштасини юборди. Улар ҳақида нима истасанг, амр қилишинг учун», деди. Шунда тоғлар фариштаси менга нидо қилиб, салом берди ва: «Эй Муҳаммад! «Албатта, Аллоҳ қавминг сенга айтган гапни эшитди. Мен тоғларнинг фариштасиман. Роббинг нимани истасанг, шуни амр қилишинг учун мени сенга юборди. Агар истасанг, икки тоғни уларнинг устига ағдараман», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Йўқ! Аллоҳ уларнинг сулбидан Аллоҳнинг ёлғиз Ўзига ибодат қиладиган, У зотга ҳеч нарсани ширк келтирмайдиганларни чиқаришини умид қиламан», дедилар.

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

«Бу – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Қачон бирингиз таом еса, Алоҳнинг исмини зикр қилсин. Агар аввалида Аллоҳнинг исмини давоми...

3626 18:42 / 28.04.2017
.Оиша розияллоҳу анҳодан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Аллоҳга дуо қиладиган нарсалари ҳақида сўралди. Шунда у киши.У зот .Аллоҳим Албатта, мен Сендан давоми...

5819 12:06 / 14.03.2018
160. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Зоҳир исмли саҳролик киши бор эди. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саҳродан ҳадя келтирар эди. У қайтишни ирода давоми...

4423 13:10 / 15.03.2019
290. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўнг қўллари таҳоратлари ва таомлари учун эди. Чап қўллари халолари ва давоми...

1127 19:00 / 07.10.2023