1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Ўта хору зор бўлган ҳолда намоз ўқиш

13:00 / 03.01.2021 1392 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِنَّ اللهَ جَلَّ ذِكْرُهُ لَا يَقْبَلُ صَلَاةَ رَجُلٍ مُسْبِلٍ إِزَارَهُ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Албатта, Аллоҳ жалла зикруҳу изорини судраган одамнинг намозини қабул қилмайди», дедилар».

Шарҳ: «Изор» иссиқ ўлкаларга хос кийим бўлиб, тананинг киндикдан паст томонига тутиб олинадиган узун матодан иборат бўлади. Изорни судраб юриш ҳам арабларда кибру ҳавонинг бир кўриниши бўлган.

Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам изорини осилтириб, ерга судраб, намоз ўқиётган бир одамни кўриб қоладилар. Шунда унга: «Бор, таҳорат қилиб кел», дейдилар. У бориб, таҳорат қилиб келади. Кейин яна унга: «Бор, таҳорат қилиб кел», дейдилар. У яна бориб, таҳорат қилиб келади. Ана шунда бир одам:

«Эй Аллоҳнинг Расули, уни таҳорат қилиб келишга икки марта амр қилдингиз?» дейди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шунда ушбу ҳадисни марҳамат қилганлар.

Демак, намозхон одам фахр, кибру ҳаво билан кийимини осилтирмаслиги ва шунга ўхшаш бошқа ишларни қилмаслиги керак. Аксинча, ўзини хокисор тутган ҳолда намоз ўқиши лозим.

عَنِ عَبْدِ اللهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِىِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ أَسْبَلَ إِزَارَهُ فِي صلَاتِهِ خُيَلَاءَ فَلَيْسَ مِنَ اللهِ جَلَّ ذِكْرُهُ فِي حِلٍّ وَلَا حَرَامٍ. رَوَاهُمَا أَبُو دَاوُدَ.

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким намозда кибру ҳаво ила изорини осилтирса, бас у Аллоҳ жалла зикруҳу ҳузурида ҳалолда ҳам эмас, ҳаромда ҳам эмас», дедилар».

Икки ҳадисни Абу Довуд ривоят қилган.

Шарҳ: Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Аллоҳ жалла зикруҳу ҳузурида ҳалолда ҳам эмас, ҳаромда ҳам эмас» деганлари Аллоҳнинг ҳузурида унинг ҳеч қандай қадр-қиммати йўқ, деганидир.

Ушбу ҳадисда намозда ман қилинган кийимни осилтириш кибру ҳаво учун бўлганлиги очиқ лафз билан таъкидланмоқда.

Кибру ҳавони хоҳлаган мутакаббирни Аллоҳ таоло у ўйлаган нарсанинг тескариси – қадр-қимматсизлик билан жазолаши турган гап экан.

Шунинг учун намоз пайтида инсоннинг ҳеч бир томонидан, ҳатто кийимидан ҳам кибру ҳавонинг асари кўринмаслиги керак. Ўта хору зор бўлган ҳолда намоз ўқиш лозим.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мусулмонлар бирбирларига акаукадир220. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.Каъба бино қилинганда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ва Аббос давоми...

3675 16:00 / 19.07.2019
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошқа барча яхши инсоний сифатлардаги каби шижоатда ҳам ҳаммага ўрнак эдилар. Бу ҳақийқатни англаб етиш учун иккитагина давоми...

2953 20:03 / 28.04.2017
53. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларнинг энг яхшиси, одамларнинг энг шижоатлиси эдилар. Бир кеча Мадина аҳли давоми...

5508 11:04 / 21.11.2018
382. Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Саламанинг устига кирганларида, унинг кўзи очилиб қолган эди. Шунда у давоми...

3043 13:00 / 03.07.2020