Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (222-дарс) Аллоҳ таоло ёмон кўрадиган тоифалар

19:00 / 17.03.2023 1672 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

864. Абу Зарр Ғифорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уч тоифага Аллоҳ Қиёмат куни гапирмайди, назар солмайди ва покламайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам буни уч марта қироат қилдилар. Шунда Абу Зарр: «Ноумид бўлишибди, ютқазишибди. Улар кимлар, эй Аллоҳнинг Расули», деди. «Иштонини судраб юрувчи, миннатчи ва савдо молини ёлғон қасам билан ўтказувчи», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

865. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Қиёмат куни уч тоифага Аллоҳ гапирмайди, уларни покламайди ва уларга назар ҳам солмайди, уларга аламли азоб бўлади: зинокор чол, каззоб бошлиқ ва мутакаббир камбағал».

Бухорий ривоят қилган.

Бошқа ривоятда:

«Тўрт тоифани Аллоҳ азза ва жалла ёмон кўради: серқасам савдогар, кибрли камбағал, зинокор чол ва жабрчи имом», дейилган.

Насоий ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишган.

866. Саҳл ибн Саъд Соъидий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким менга икки оёғи орасидаги нарсанинг ва икки жағи орасидаги нарсанинг кафолатини берса, мен унга жаннатнинг кафолатини бераман», дедилар».

Бухорий ривоят қилган.

(Яъни, фаржи ва тилини асраса. – Тарж.)

867. Суфён ибн Абдуллоҳ Сақафий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Эй Аллоҳнинг Расули, мен маҳкам тутадиган бир ишни айтинг», дедим. «Роббим Аллоҳдир» де ва сўнг мустақим тур», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, мен учун энг хавф қилган нарсангиз нима?» дедим. Шунда у зот ўз тилларини ушладилар ва: «Мана бу!» дедилар».

Муслим ва Термизий ривоят қилган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

 

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 30 ноябрдаги 03-07/9078-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . .Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан намоз ўқиётган эдик. давоми...

2277 13:02 / 25.10.2020
476. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Meнинг мacжидимдaги биp нaмоз yндaн бoшқacидaги мингтa нaмoздaн яxшидиp. Фақaт давоми...

2066 15:00 / 12.02.2021
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Албатта, менинг ва мендан олдинги анбиёларнинг мисоли худди бир уйни яхшилаб, давоми...

2711 20:03 / 11.12.2018
...Ўша куни қурайшлар ўзлари сиғинадиган санам шарафига зиёфат уюштиришган эди. Зиёфат давомида бут уч марта ерга қулади. Эрталабга яқин Каъба атрофидаги 360 давоми...

6989 18:44 / 28.04.2017