1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Силаи раҳм

61-боб. Қўшниси оч бўла туриб, ўзи тўқ бўлмайди

17:05 / 27.09.2019 2562 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абдуллоҳ ибн Мусовирдан ривоят қилинади:

«Ибн Аббоснинг Ибн Зубайрга шундай деяётганини эшитдим:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ўзи тўқ бўлиб, қўшниси оч қолган одам мўмин эмас», деганларини эшитдим».

Шарҳ: Бу жуда улуғ, ғоятда оғир, ниҳоятда катта гап. Қўни-қўшниларнинг ҳолидан ҳар доим хабар олиб туриш, уларнинг оч, юпун қолишидан жуда эҳтиёт бўлиш керак экан.

Дарҳақиқат, қўшнисидан хабар оладиган, қўшнисини оч-юпун қолдирмайдиган жамият ниҳоятда тараққий этган, тинч-тотув, аҳил жамият бўлади.

Лекин одамлари қўшнисининг аҳволи билан иши йўқ, ўзи эса егани олдида, емагани кетида, бой-бадавлат яшайдиган жамият албатта таназзулга кетади, ҳалокатга учрайди.

Бу ерда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ана шундай кишилардаги мўминлик сифатини инкор қиляптилар. Буни ҳар биримиз жуда яхши билишимиз лозим.

Бугунги кунимизда бундай ҳолатлар бор. Ҳолбуки, қўни-қўшнилардан хабар олиб туриш, муҳтожларига ёрдам бериш мўминлик бурчимиздир.

«Одоблар хазинаси» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Одамга исмларнинг барчасини ўргатганидан кейин уларни фаришталарга рўбарў қилди ва .Агар .Ер юзида фасод қилувчи ва қон тўкувчи кимсани яратасанми, давоми...

2129 16:05 / 24.09.2019
Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Одамларга ташаккур айтмаган киши Аллоҳга шукр қилмаган бўлади,, дедилар,.Шарҳ Бу жуда эътиборга давоми...

3101 14:00 / 10.06.2022
Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга.Эй Аллоҳнинг Расули Фалон аёл кечаси намозда қоим бўлади, кундузи рўза тутади, яна бошқа давоми...

1732 19:03 / 07.11.2019
. ,. . Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Роббнинг розилиги отаонанинг розилигидадир. Роббнинг давоми...

2622 17:05 / 07.01.2020