Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (215-дарс) Исломнинг хулқи ҳаёдир

19:00 / 27.01.2023 1847 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

834. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам биродарига ҳаё борасида танбеҳ бераётган ансорлардан бир кишининг олдидан ўтиб қолдилар ва: «Уни ўз ҳолига қўй! Албатта, ҳаё иймондандир», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

* * *

835. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳаё иймондандир, иймон (соҳиби) жаннатдадир. Ҳаёсизлик жафодир, жафо (эгаси) дўзахдадир», дедилар».

Термизий, Ибн Ҳиббон ва Ҳоким ривоят қилишган.

* * *

836. Абу Саввор Адавийдан ривоят қилинади:

«У Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳунинг Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ушбу ҳадисни айтаётганини эшитган экан: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳаё фақат яхшилик келтиради», дедилар». Бушайр ибн Каъб: «Ҳикматда: «Виқорли бўлиш ҳаёдандир. Сокинлик ҳаёдандир» деб ёзилган», деди. Шунда Имрон унга: «Мен сенга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳадис сўзласам, сен менга саҳифангдан сўзлайсанми?!» деди».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

* * *

837. Абу Масъуд Бадрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Одамлар нубувватнинг каломидан англаб келган нарсаларидан бири: «Агар ҳаё қилмасанг, истаганингни қилавер»дир», дедилар».

Бухорий ривоят қилган.

* * *

838. Анас ва Ибн Аббос розияллоҳу анҳумдан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир диннинг ўз хулқи бор, Исломнинг хулқи ҳаёдир», дедилар».

Ибн Можа ривоят қилган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
740. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар .Бирингиз ўз биродарига қурол билан ўқталмасин. Чунки шайтон давоми...

1953 19:00 / 15.07.2022
188 . .188. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Икки лаънат келтирувчи ишдан сақланинглар,, давоми...

2344 15:30 / 31.07.2019
Мусулмонлар қанчалик сабр қилсалар, мушриклар уларга бўлган тазйиқни шунчалик орттириб боравердилар. Борабора ҳимоячиси бўлмаган, заифҳол мусулмонларнинг дину давоми...

3326 16:08 / 23.12.2017
. .Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Умму Соибнинг ҳузурига кирдилар ва.Эй Умму Соиб, сенга нима давоми...

3829 12:27 / 08.01.2019