Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат 169-дарс. Ким маъсиятга буюрса қулоқ осиш ҳам, итоат қилиш ҳам йўқ

17:00 / 21.01.2022 2377 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

618. Абдурроҳман ибн Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Эй Абдурроҳман ибн Самура, амирликни сўраб олма! Агар сенга у сўраганда берилса, сен ўз ҳолингга ташлаб қўйиласан. Агар сенга у сўрамаганда берилса, сенга бу ишда ёрдам берилади. Бир ишга қасам ичсангу, ундан яхшисини кўриб қолсанг, қасамингга каффорот бергин-да, ўша яхшисини қилгин»дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

619. Умму Ҳусойн Аҳмасия розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан видолашув ҳажида ҳаж қилдим. У зотни Ақабада тош отганларида, уловларида қайтганларида, у зот билан Билол ва Усома борлигида, бири уловларини етаклаб, бошқаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бошларини кийими билан қуёшдан тўсиб бораётганида кўрдим. Ўшанда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўп гапларни гапирдилар. Сўнгра қуйидагиларни айтганларини эшитдим: «Агар қулоқ-бурни кесилган қул – менимча, «қора», деди – устингизда амир қилинса ҳам, Аллоҳнинг китоби билан бошқарар экан, унга қулоқ солиб, итоат қилинглар».

Муслим ривоят қилган.

620. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмон кишининг ёқтирсаю ёқтирмаса, модомики, маъсиятга буюрилмаса, қулоқ осиб, итоат қилиши вожибдир. Маъсиятга буюрилганда эса, қулоқ осиш ҳам, итоат қилиш ҳам йўқ»дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

621. Авф ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деяётганларини эшитдим: «Имомларингизнинг яхшилари сиз уларни яхши кўрадиганингиз ва улар сизни яхши кўрадиганлари ҳамда сиз уларга дуо қиладиганингиз ва улар сизга дуо қиладиганларидир. Имомларингизнинг ёмонлари сиз уларни ёмон кўрадиганингиз ва улар сизни ёмон кўрадиганлари ҳамда сиз уларни лаънатлайдиганингиз ва улар сизни лаънатлайдиганларидир»дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, уларга қаршилик кўрсатайликми?» дедик. «Модомики, ичингизда намозни қоим қилишар экан, йўқ! Фақат ким ўз волийида Аллоҳга маъсиятни кўрса, унинг Аллоҳга маъсиятини ёмон кўрсин, лекин итоатдан бош тортмасин».

Муслим ривоят қилган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
1. Аллома Ибн Мунир айтади Пайғамбар алайҳис салом кўксларининг ёрилиши ва ул зотнинг бунга қилган сабрлари худди Аллоҳ таоло Забиҳуллоҳ Исмоил алайҳис саломни давоми...

3202 19:00 / 28.04.2017
732. Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ҳали умматлар сизга қарши худди очкўзлар лаганларига ташлангандек давоми...

2905 19:00 / 24.06.2022
Макка фатҳи куниРасули акрам амакилари ва эмикдошлари, Ислом душманларига қарши жангларда мислсиз шижоат кўрсатган амир Ҳамза Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи давоми...

3390 19:04 / 28.04.2017
398. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни хутба қилиб, саҳобаларидан бир кишининг қабз қилинганини давоми...

3396 13:00 / 14.08.2020