Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (152-дарс). Яхшиларингиз аҳлига яхшиларингиздир

18:23 / 03.09.2021 2679 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

559. Муовия ибн Ҳайда Қушайрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Эй Аллоҳнинг Расули, бизларнинг ҳар биримизда хотинининг нима ҳаққи бор?» дедим. «Таомлансанг, уни ҳам таомлантирасан. Кийим кийсанг, уни ҳам кийинтирасан. Юзига урмайсан, қаттиқ сўкмайсан ва уйдан бошқа жойда ҳижрон қилмайсан», дедилар».

Абу Довуд, Ибн Можа ва Ҳоким ривоят қилишган.

560. Абдуллоҳ ибн Замъа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангиз ўз аёлини қулни калтаклагандек калтакламасин. Кейин куннинг охирида яқинлик қилгиси ҳам келиб қолиши бор», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

561. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Яхшиларингиз аҳлига яхшиларингиздир. Мен аҳлига энг яхшингизман. Соҳибингиз вафот қилганида уни тинч қўйинглар»дедилар».

Термизий ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
11. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларининг аччиқларини ҳам кўтарардилар ва уларни юпатардилар.Бир гал Оиша розияллоҳу анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу давоми...

3563 19:53 / 28.04.2017
. ,. Абул Ҳайсамдан ривоят қилинади .Уқба ибн Омирнинг олдига бир қавм келиб .Бизнинг қўшниларимиз ичишади, у қилишади, бу қилишади, шуни давоми...

4010 11:35 / 03.01.2019
96. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Бир одам йўлда кетаётиб қаттиқ чанқади. Бир қудуқни топиб, унга тушиб давоми...

4629 12:00 / 28.12.2018
. . ,.Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Муҳожирлар.Эй Аллоҳнинг Расули Ансорийлар ажрсавобнинг ҳаммасини олиб кетишди,, дейишди..Йўқ, ундай эмас. давоми...

3132 10:11 / 25.12.2018