Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (144-дарс). Дунёнинг энг яхши ҳузури солиҳа аёлдир

17:00 / 09.07.2021 2666 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

536. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларга ҳожат хутбасини таълим бердилар: «Аллоҳга ҳамд бўлсин! Биз Ундан ёрдам ва мағфират сўраймиз. Аллоҳдан ўз нафсимиз ёмонликларидан паноҳ сўраймиз. Аллоҳ кимни ҳидоят қилса, уни залолатга кетказувчи йўқ ва кимни залолатга кетказса, уни ҳидоят қилувчи йўқ. Гувоҳлик бераманки, Аллоҳдан ўзга маъбуд йўқ. Ва гувоҳлик бераманки, албатта, Муҳаммад Унинг бандаси ва Расулидир. Эй иймон келтирганлар, «У билан ўзаро сўровда бўладиганингиз Аллоҳдан ва қариндошлик(алоқалари)дан қўрқинг. Албатта, Аллоҳ устингиздан кузатиб турувчидир». «Эй иймон келтирганлар, Аллоҳга ҳаққини бажо этиб тақво қилинг, фақат мусулмон ҳолингизда ўлурсиз». «Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга тақво қилинглар ва тўғри гап гапиринглар, сизнинг амалларингизни солиҳ қилур ва гуноҳларингизни мағфират қилур. Ким Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат қилса, батаҳқиқ, катта ютуққа эришибди».

Абу Довуд, Термизий, Ибн Можа, Насоий, Ибн Жоруд ва Ҳоким ривоят қилишган.

537. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга: «Эй ёшлар жамоаси, сиздан ким никоҳга қодир бўлса, уйлансин. Албатта, у кўзни тўсувчи ва фаржни сақловчидир. Ким қодир бўлмаса, рўзани лозим тутсин, бу – унинг учун бичилишдир», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

538. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Дунёнинг бари ҳузур-ҳаловатдир ва дунёнинг энг яхши ҳузури солиҳа аёлдир»дедилар».

Муслим ривоят қилган.

 

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. .Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Менинг бавосилим бор эди. Бас, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан намоз ҳақида сўрадим.У давоми...

2203 13:00 / 06.12.2020
Барро ибн Озиб розияллоҳу анҳу ривоят қилади Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эдик. У зот бир жамоатни кўрдилар ва Улар нега тўпланиб давоми...

4080 12:05 / 24.11.2018
873. Собит ибн Заҳҳок розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким Ислом миллатидан бошқа нарса билан ёлғон қасам ичса, у ўзи давоми...

2174 19:00 / 31.03.2023
Саййидимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазратларининг сийрати шарифларини ўрганиш ҳар бир мўмини комил учун вожибдир. Пайғамбаримиз алайҳиссалоту давоми...

134273 18:40 / 29.04.2017