Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (125-дарс). Аллоҳим, Мадинани сиҳат маскани қилгин

13:30 / 26.02.2021 2010 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

482. Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Мадинанинг икки ҳарраси орасини ҳарам қилдим. Унинг тиконли катта дарахтлари кесилмайди ёки ови ўлдирилмайди. Агар билишса, Мадина улар учун яхшидир. Бирортаси ундан безиб чиққан бўлса, албатта, Аллоҳ унинг ўрнига ундан яхшини унга киритади. Ким унинг тангчилик ва қийинчиликларига собит турса, албатта, мен унга Қиёмат куни шафоатчи ва гувоҳ бўламан. Ким Мадина аҳлига ёмонликни истаса, Аллоҳ уни дўзахда худди қўрғошинни эритгандек ёки тузни сувда эритгандек эритиб юборади».

Муслим ривоят қилган.

Ҳарра – Мадинанинг икки тарафидаги қора тошли минтақа.

483. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Шаҳарларни ейдиган (яъни мағлуб қиладиган) шаҳарда бўлишга буюрилдим. Уни Ясриб дейдилар. У Мадинадир. У (ёмон) одамларни худди босқон темирнинг кирини чиқариб ташлагани каби чиқариб ташлайди», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

484. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳим! Бизга худди Маккага бўлган муҳаббатимиз каби ёки ундан ҳам шиддатлироқ қилиб Мадинани севимли қилгин. Аллоҳим! Бизнинг соъимизни ва муддимизни баракали қилгин. У(Мадина)ни биз учун сиҳат маскани қилгин. Ундаги иситмани Жуҳфага кўчиргин»дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

 

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Жубайр ибн Мутъам розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Менинг бир неча исмларим бор мен Муҳаммадман. Мен Аҳмадман. Мен Моҳийман давоми...

4164 19:03 / 28.04.2017
76. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Уч кишилик гуруҳ Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжалари уйларига Набий соллаллоҳу алайҳи давоми...

4959 11:27 / 14.12.2018
Шунда Аллоҳ таоло у зотнинг ҳузурларига тоғ фариштасини юборди. У келиб, икки тоғни бирбирига қўшиб юбориш ила аҳли Тоифни ҳалок қилишга изн сўради. Лекин Аллоҳ давоми...

4178 16:39 / 30.12.2017
373. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Масжид атрофидаги ерлар бўшаб қолди. Бану Салама масжид яқинига кўчиб ўтмоқчи бўлди. Бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

3115 13:30 / 12.06.2020