Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (119-дарс). Истасанг, рўза тут. Истасанг, ...

14:00 / 15.01.2021 3075 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

464. Оиша ва Умму Салама розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазонда эҳтиломдан эмас, жинсий яқинликдан жунуб бўлган ҳолларида тонг оттирар эдилар. Сўнгра рўза тутар эдилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

465. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлардан бирингиз таомга даъват қилинсаю, у рўзадор бўлса, мен рўзадорман, деб айтсин», дедилар.

Муслим ривоят қилган.

Бошқа ривоятда: «Бирингиз даъват қилинса, ижобат қилсин. Шунда агар оғзи очиқ бўлса, таомлансин. Агар рўзадор бўлса, намоз ўқисин», дейилган.

Муслим ривоят қилган.

466. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Эри ҳузурида турган аёл унинг изнисиз рўза тутмайди».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

467. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Ҳамза ибн Амр Асламий Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Сафарда рўза тутайми?» деди. У кўп рўза тутарди. «Истасанг, рўза тут. Истасанг, оғзинг очиқ юр»дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
556. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳалолловчини ва ҳалоллатувчини лаънатладилар,. Абу Довуд, Термизий, Ибн давоми...

2789 17:00 / 27.08.2021
Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳуга.Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мажлисларида ўтирар эдингми, ndash дейилди. .Ҳа. Кўпинча у зот Бомдод намозини ўқиган давоми...

3423 20:00 / 28.04.2017
545. Абу Салама ибн Абдурроҳмандан ривоят қилинади .Оиша розияллоҳу анҳо унга қуйидагининг хабарини берган .Аллоҳ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга жуфти давоми...

3308 17:00 / 30.07.2021
302. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар .Бирортангиз уйқусидан уйғонса, бурнини уч марта чайсин. Албатта давоми...

1356 19:00 / 27.10.2023