Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (97-дарс). Қуръонни кўп биладиганлар

14:00 / 07.08.2020 2433 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

395. Ҳишом ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Уҳуд куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга шикоят қилиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, бизга ҳар бир одамга (гўр) қазиш қийин», дедик. «Қазинглар, чуқур қилинглар, кенг қилинглар, икки, уч кишини бир қабрга қўйинглар»дедилар. «Қайсинисини олдин қўямиз, эй Аллоҳнинг Расули»? дедик. «Қуръонни кўп биладиганни»дедилар». Отам бир қабрга қўйилган уч кишининг учинчиси эди».

Абу Довуд, Термизий ва Насоий ривоят қилишган.

396. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Уҳудда қатл бўлганлардан икки кишини бир кийимга жамлар эдилар. Сўнгра: «Икковидан қай бири Қуръонни кўп билади?» дер эдилар. Улардан бирига ишора қилинса, ўшани лаҳадга олдин қўяр эдилар. У зот: «Буларга Қиёмат куни мен гувоҳман»дедилар. Уларни қонлари билан дафн қилишга буюрдилар. Ювилмадилар ҳам, уларга намоз ҳам ўқилмади».

Бухорий ривоят қилган.

* * *

397. Абдуллоҳ ибн Саълаба розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уларни қонлари билан ўранглар. Чунки Аллоҳ йўлида етган жароҳат Қиёмат куни қон оққан ҳолда келади. Ранги қон рангида, ҳиди мушк ҳидида бўлади»дедилар».

Насоий ривоят қилган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
383. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар .Қачон мўминнинг руҳи чиқса, икки фаришта қабул қилиб юқорига давоми...

1120 19:00 / 08 март
Муғийра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳорат қилдиларда, бошларининг олд қисмига, саллаларига ва икки маҳсиларига масҳ давоми...

2351 12:05 / 10.11.2019
Мусулмонлар қанчалик сабр қилсалар, мушриклар уларга бўлган тазйиқни шунчалик орттириб боравердилар. Борабора ҳимоячиси бўлмаган, заифҳол мусулмонларнинг дину давоми...

3326 16:08 / 23.12.2017
904. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .У Маккага йўлга чиқса, туя минишни малол олганда миниб дам олиш учун ўзи билан эшак оларди. Бошига ўраб оладиган давоми...

1362 19:00 / 26.05.2023