Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (96-дарс). Қачон жанозани кўрсангиз, ўрнингиздан туринг!

15:14 / 31.07.2020 2796 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

392. Омир ибн Робиъа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирингиз жанозани кўрса, агар у билан бирга юрмаётган бўлса, у жанозадан ўтиб кетгунча ёки жаноза олдидан ўтиб кетгунча ёхуд жаноза қўйилмагунча ўрнидан турсин»дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

393. Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон жанозани кўрсангиз, ўрнингиздан туринг. Ким унга эргашиб борса, ерга қўйилмагунча ўтирмасин»дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

394. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Бир жаноза ўтган эди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга ўринларидан турдилар ва биз ҳам турдик. Шунда биз: «Эй Аллоҳнинг Расули, у яҳудий-ку!» дедик. «Албатта, ўлим даҳшатли нарсадир. Қачон жанозани кўрсангиз, ўрнингиздан туринг»дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
446. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким рўзадор бўлсаю, унга қайт ғолиб келса, қазо қилиш вожиб эмас. Агар ўзи давоми...

3454 13:00 / 11.12.2020
Оддий мусулмонларга турли азоблар бериб, ўз мақсадларига эриша олмаган кофирлар уларнинг сардори бўлмиш Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга озор беришга давоми...

3459 17:58 / 21.12.2017
277. Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга амр қилдилар ва мен у киши учун яҳудийларнинг ёзувини ndash бошқа давоми...

3804 14:35 / 18.10.2019
АлҲакам ёки Ибн алҲакам отасидан ривоят қилади . ..Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бавл қилдилар, сўнгра таҳорат қилдилар ва фаржларига сув давоми...

4197 13:35 / 20.10.2019