Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (53-дарс). Илм талаб қилиш мусулмон учун фарздир

17:43 / 04.10.2019 3698 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

267. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Аллоҳ таборака ва таоло: «Мен шерикларнинг ширкидан беҳожатиман. Ким қилган амалида Мендан бошқани Менга шерик қилса, уни ҳам, ширкини ҳам тарк қиламан», деди».

Муслим ривоят қилган.

268. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Аҳли китоб Тавротни ибронийча ўқиб, мусулмонларга тафсирни арабчада қилишарди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Аҳли китобларни тасдиқ ҳам қилманг, ёлғончи ҳам қилманг ва «Аллоҳга ва бизга нозил қилинган нарсага иймон келтирдик», денглар».

Бухорий ривоят қилган.

269. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Илм талаб қилиш ҳар бир мусулмон учун фарздир».

Ибн Можа, Байҳақий «Шуъабул-иймон»да ва Ибн Абдулбарр ривоят қилишган.

270. Муовия ибн Абу Суфён розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Аллоҳ кимга яхшиликни ирода қилса, уни динда фақиҳ қилиб қўяди. Албатта, Аллоҳ беради, мен тақсимловчиман, холос, Албатта, бу умматнинг иши Қиёмат қоим бўлгунча мустақимликда бардавом бўлади ёки то Аллоҳнинг иши келгунича»деяётганларини эшитдим».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

271. Касир ибн Қайсдан ривоят қилинади:

«Дамашқ масжидида Абу Дардо розияллоҳу анҳу билан ўтирган эдим. Унинг олдига бир одам келди ва: «Эй Абу Дардо, ҳузурингга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шаҳарларидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилишинг ҳақида менга хабари етган ҳадис учун келдим. Ҳожат учун келмадим», деди.

«Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидагиларни айтганларини эшитдим: «Ким илм талаб қилиш йўлига юрса, Аллоҳ унга жаннат йўлини осон қилиб қўяди. Албатта, фаришталар толиби илмни рози қилиш учун қанотларини қўяди. Албатта, олимга осмондаги зотлар, ердаги зотлар, ҳатто сувдаги балиқлар ҳам истиғфор айтади. Олимнинг обиддан фазли худди ойнинг бошқа юлдузлардан фазлига ўхшайди. Албатта, олимлар набийларнинг меросхўрларидир. Албатта, набийлар динорни ҳам, дирҳамни ҳам мерос қолдиришмаган. Албатта, улар илмни мерос қолдиришган. Ким ўшани олса, улуғ насибани олибди».

Абу Довуд, Термизий, Ибн Можа ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишган.

 

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Мавзуга оид мақолалар
512. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .нажш,дан қайтардилар,. Бухорий ва Муслим ривоят қилишган. .Нажш, сўзи .шишириб давоми...

3759 16:00 / 07.05.2021
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тонг отганида .Аллоҳумма бика асбаҳнаа ва бика амсайнаа ва бика наҳйаа давоми...

28247 18:18 / 01.03.2020
797. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салом берди. У зот таҳорат ушатаётган эдилар, саломга давоми...

1424 00:00 / 04.12.2022
Мусулмонлар қанчалик сабр қилсалар, мушриклар уларга бўлган тазйиқни шунчалик орттириб боравердилар. Борабора ҳимоячиси бўлмаган, заифҳол мусулмонларнинг дину давоми...

3326 16:08 / 23.12.2017