Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 9 зулқаъда | 2024 йил 17 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (51-дарс). Аллоҳнинг яратишини ўзгартириш йўқ

14:30 / 20.09.2019 3827 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

255. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир туғилган бола фақат фитрат (соф табиат) билан туғилади. Ота-онаси уни яҳудий ё насроний ёки мажусий қилади. Бу худди ҳайвоннинг бут-бутун бола туғишига ўхшайди. Сиз унда қулоқ-бурни кесилганини билганмисиз?» дедилар.

Сўнгра Абу Ҳурайра «Агар хоҳласангиз, «Аллоҳнинг одамларни яратган фитратидир. Аллоҳнинг яратишини ўзгартириш йўқ. Ана ўша энг тўғри диндир» оятини ўқинг», дер эди».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

256. Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ичимизда беш калима ила турдилар. Шунда у зот дедилар: «Албатта, Аллоҳ азза ва жалла ухламас. У зот ризқни кўтарар ва туширар. Унга кечанинг амали кундузнинг амалидан аввал кўтарилур ва кундузнинг амали кечанинг амалидан аввал кўтарилур. У зотнинг ҳижоби нурдир – бошқа ривоятда – нордир. Агар уни очса, юзининг нурлари халқидан кўзи етганларини куйдирур».

Муслим ривоят қилган.

257. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидагиларни айтганларини эшитдим: «Албатта, Бану Одамнинг қалбларининг барчаси худди бир қалбдек, Роҳманнинг икки бармоғи орасидадир. Қандай истаса, шундай тасарруф қилади». Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳим, қалбларни тасарруф қилувчи зот! Қалбимни тоатингга бургин!» дедилар».

Муслим ривоят қилган.

258. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўпинча: «Эй қалбларни айлантириб турувчи Зот! Қалбимни динингда собит қил», дер эдилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, сизга ва сиз келтирган нарсага иймон келтирдик. Бизга бирор нарсадан хавф қиласизми?» дедим. «Ҳа. Албатта, қалблар Аллоҳнинг икки бармоғи орасидадир. Қандай истаса, шундай тасарруф қилади»дедилар».

Термизий, Ибн Можа ва Ҳоким ривоят қилишган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафарларидан бирида ҳамма Бомдод намозида ухлаб қолиб, қуёшнинг давоми...

2985 13:35 / 21.06.2020
473. Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларга Қадр кечаси ҳақида хабар бериш учун чиқдилар. Шунда давоми...

2349 14:00 / 05.02.2021
Сийрат илми олимларининг таъкидлашларича, Қурайш кофирлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни қатл қилишга келишганлар. Бу ёвуз ниятларини амалга ошириш давоми...

3640 16:01 / 23.12.2017
Қабасотун мин ҳаётир Росул 2қисмРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларини ўрганишПайғамбарлик мўъжизалариданРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

3752 20:12 / 28.04.2017